Image default
101 хабари

ЁНИШ ЗОНАСИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 100 0С ДАН ОРТИҚ БЎЛАДИ

Шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги турар-жойларда содир бўладиган ёнғинларнинг сабаблари фоиз ҳисобига бир-биридан анча фарқ қилади. Шаҳарларда ва худди шунингдек қишлоқ жойлардаги турар жойларда ҳам очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик ва маиший электр асбобларидан фойдаланишнинг техник шартларига риоя этмаслик ҳамда электр тармоқлари ва электр жиҳозларини ишлатиш қоидаларини бузиш оқибатида содир бўлган ёнғинлар сони анча кўпни ташкил этади.

Қишлоқ жойларидаги турар жойларда иситиш печларининг носозлиги, улардан нотўғри фойдаланиш, тандирларнинг нотўғри ўрнатилиши, газ асбобларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик оқибатида содир бўладиган ёнғинлар характерлидир.
Яшаш жойларида ёнғин жараёнида инсонларнинг ҳаётига хавф солувчи фактларга ёнувчи материалларнинг ёниши натижасида термик парчаланиш, юқори ҳарорат, очиқ аланганинг аъзоларга бевосита таъсири, конструкцияларнинг қулаши киради. Ёниш зонасида ҳавонинг ҳарорати жуда юқори бўлиб, 1000 0С дан ортиқни ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, инсон организмига 100 0С ҳароратли ҳаво таъсир этса, унинг ҳушидан кетишига сабаб бўлади.
Иссиқ ҳарорат таъсиридан ташқари ёниш зонасида ёнувчан буюм ва материалларнинг термик парчаланиши натижасида таркибида заҳарли газлар бўлган тутун ажралиб чиқади. Яшаш жойларидаги бу нарсалар – мебел, китоблар, кийимлар, синтетик гиламлар, пол, электр симларининг ҳимоя қобиқлари ва бошқалардир. Таркибида шу газ бўлган ҳаводан инсон нафас олганида — қонда карбоксигемоглобин ҳосил бўлиб, қон ҳаво таркибидаги кислородни қабул қилиш хусусиятини йўқотади.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, ҳаётингиз хавф остига қўйманг! Бунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг.

Х.Элбоев,
шаҳар ФВБ 2-ЁҚҚ смена
бошлиғи, капитан.

МАВЗУГА ОИД

МАХСУС ЎҚУВ ТАКТИК МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

admin

МЭЗ ХОДИМЛАРИНИНГ 73 НАФАРИ ЖАМИ 7 270 000 СЎМЛИК ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН

admin

УЙЛАР ВА ЙЎЛЛАР ҚОИДАЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛМАСА…

admin

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

admin