Ишва-нозга беланиб,
Гул атрига ўраниб,
Дугонамга айланиб,
Айтинг, баҳор келдими?
Толбаргаги сочида,
Ўсмалари қошида,
Гул- ўн саккиз ёшида,
Айтинг,баҳор келдими?
Райх,он,атир, ифори,
Бойчечаклар ўртоғи,
Ёмон тутди хумори,
Айтинг, баҳр келдими?
Ариқ бўйида ялпиз,
Чучмомадай — сулувсиз
Согинганим , мома қиз,-
Айтинг, баҳор келдими?
Қир бағрида лолалар,
Чопқиллашар болалар,
Қувончим-дугоналар,,
Айтинг,баҳор келдими?
Қоматлари хўп дуркун,
Юзлари моҳки,гулгун!
Қувонтириб шу бугун,
Айтинг,баҳор келдими?!!
МАШҲУРА БЕГИМ