Image default
101 хабари

АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

“Олмалиқ КМК” АЖ Марказий таъмирлаш механика заводида ёнғин хавфсизлиги назорати ўтказилган даврда 20 та камчилик аниқланганди.

Кўп учрайдиган камчиликлардан бири электр иситиш чойнагидан (тефал) носоз ҳолатда фойдаланиш, махсус тагликсиз ва электр симлари ПУЭ қонунига зид равишда фойдаланишдир. Бундан ташқари оловли ишлар олиб борилаётган жойларда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари мавжуд бўлмаганлиги, енгил алангаланувчи суюқликларни махсус ажратилган жойларда сақланилмаганидир. Юқорида аниқланган камчиликлар текширув жараёнида бартараф қилинган. Ёнғин хавфсизлиги назорати ўтказилган даврда икки нафар мансабдор шахс ва тўрт нафар ишчи маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ёнғин хавфсизлигига жавобгар бўлган шахсларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимизки, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик оқибатида ишчи-ходимларнинг соғлиги ва товар моддий бойликларига зарар етиши мумкин. Огоҳ бўлинг, тилсиз ёв хавфли офатдир!

Ж.Хайтанов,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ҚУРИЛИШ МАЙДОНЛАРИДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАР

admin

ХОНАЛАР ҲАМ ТОИФАЛАРГА АЖРАТИЛИШИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

admin

НАЗОРАТДАГИ КЕМТИКЛАР НАЗОРАТИ

admin

«ДОЛЗАРБ 30 КУНЛИК» ОЙЛИГИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

admin