Китоб инсонлар тафаккурида ибратли жиҳатларни мужассам қилиб, уларнинг фаолиятини яхшилайди. Уларга меҳр қўйиб ҳар доим мутолаа қиладиган кишилар намунали фаолият юритади. Асар қаҳрамонларининг ижобий хатти-ҳаракатлари китобхонни эзгу мақсадлар сари бошлайди. Кўп китоб ўқувчи инсон ишда, шахсий турмушида, одамлар орасида муомала маданияти билан яхши таассурот қолдиради.
Шаҳримизда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида китоб ярмаркаси ташкиллаштирилди. Китоб ярмаркаси давомида қатнашчиларга бадиий асарлар ўқишнинг аҳамияти, китоб мутолааси инсоннинг дунёқарашини кенгайтириши, онгини юксалтириши, ўз фикрларини эркин ифодалай олишга ўргатиши ҳамда нутқини равон бўлишига энг яқин кўмакдош эканлиги хусусида тушунчалар бериб ўтилди. Бу омиллар Ватанимиз посбонлари, ҳимоячилари бўлган ҳарбийларимизга нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум.
Б.Шокиров.