Image default
Суд амалиётидан

НОҚОНУНИЙ САВДО «ПИШМАЙ ҚОЛДИ»

Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида туғилган 45 ёшли Ҳаким Гофуров 4 нафар фарзанднинг отаси. У муқаддам, яъни, 2014 йилда жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмига биноан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тайинланган бўлсада, тегишли хулоса чиқармай яна қонунга хилоф иш қилишдан тап тортмади.

Ҳаким 2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини Наманган шаҳридаги бозордан арзон нархга сотиб олиб, устига устама ҳақ қўйиш йўли билан фойда олишни режалаштирди. Аввалида ҳаммаси хамирдан қил суғургандек, силлиқ кетаётганди.
Аммо бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, «Наманган-Тошкент» йўналиши бўйича юк автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган Ҳаким Божхона бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тўхтатилиб, текширилганида автомашина юкхонасидан 25 минг қути «Милано» тамакиси ҳамда «Экстракт алоэ жидкий» тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Тегишли идораларнинг ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 175 миллион сўм, дори воситаларининг қиймати эса 3 миллион 40 минг сўмни ташкил қилиб, савдога яроқсизлиги аниқланган.
Судланувчи Ҳ.Гофуровнинг айби тегишли тартибда исботлангач, суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 57-моддаси билан 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 25 минг қути акциз маркаларсиз тамаки маҳсулотлари ҳамда дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинди.

М.Базаров,
жиноят ишлари бўйича
Оҳангарон туман суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ҚАРЗДОРЛИКНИҚАНДАЙУНДИРИБ ОЛИШИМИЗ МУМКИН?

admin

ГИЁХВАНДНИНГ ҚИЛМИШИ ФОШ ЭТИЛДИ

admin

“ИШСИЗЛАР”НИНГ “ИШИ”НИ ҚИЛИБ, СЎНГ…

admin

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҲАМ БАНКРОТ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

admin