Жорий йил 28 февраль куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ 66-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди:
Шаҳар судининг 2022 йил якунлари юзасидан Жиноят ишлар бўйича Олмалиқ шаҳар суди раиси Маъмуржон Тўйчиевнинг ахбороти;
Шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашевнинг 2022 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи;
Шаҳарда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва 2022-2025 йилларда Олмалиқ шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш бўйича шаҳар ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаровнинг ҳисоботи;
Президентнинг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти;
Олмалиқ шаҳрини 2022 йилда ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2023 йил режалари тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиевнинг ҳисоботи;
«2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорнинг ижроси бўйича масъулларнинг ахборотлари;
«Аёллар дафтари»нинг 4-босқичини шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов натижалари тўғрисида Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марҳабо Минаварованинг ахбороти ҳамда сектор раҳбарларининг ҳисоботлари.
Тингланган ҳисоботлар депутатлар томонидан муҳокама қилингач, тегишли қарорлар қабул қилинди.