Image default
Саломатлик

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- 4887-сонли “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича республикамизда соғлиқни сақлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ислоҳ қилиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу тизимларни такомиллаштириш баробарида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга мазкур соҳада давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида аҳамият қаратилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлашда, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси борасида ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш мақсадида аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича
а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:
6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;
2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;
б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;
35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;
в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.
Болаларнинг 5 ёшгача бўлган даврда оптимал ривожланиши ва ўсишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи патронажнинг универсал-прогрессив модели 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич жорий этилди:
ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилалар учун амалдаги штатлар доирасида алоҳида патронаж ҳамширасини бириктирилди;
ушбу патронаж ҳамшираси томонидан умумий ҳолати қониқарли ва хавф гуруҳидаги аҳолини аниқлаш ҳамда улар соғлиғининг умумий ҳолатини дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб борилади;
умумий ҳолати қониқарли бўлган барча ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларни ягона меъёр асосида бевосита кузатиш.

Ф.Канаева,
Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси

МАВЗУГА ОИД

YOUTUBE BOLALARNI “YUTIB” YUBORMASIN!

admin

ОИТС – АСР ВАБОСИ

admin

АФСУС-НАДОМАТ САЛОМАТЛИКНИ ҚАЙТАРИБ БЕРАДИМИ?

admin

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin