Image default
101 хабари

АЙЁМ КЎНГИЛДАГИДЕК ЎТСИН

Наврўз байрамини хам ҳар томонлама юксак даражада, уюшқоқлик ва кўтаринки рухда ўтказиш учун қулай шарт — шароит яратиш мақсадида Президентимизнинг «Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизматига ҳам байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг фармойиш ва бир қатор кўрсатмаларига асосланиб, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шу кунларда бир қатор профилактик ва тушунтириш ишлариолиб борилмоқда.
Буларни инобатга олиб, байрам тантаналари ўтказиладиган жойлар, улар атрофида жойлашган корхона, ташкилот, халқ хўжалиги масканлари, аҳоли турар жойлари, кўп қаватли уйлар рўйхати олиниб, бугунги кунга қадар байрам тантаналари ўтказиладиган жойлар, улар атрофида жойлашган корхона, ташкилот ва халқ хўжалиги масканлар, аҳоли турар жойларини ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди.
«Наврўз» умумхалқ байрамини юқори руҳда, кўтаринки кайфиятда ўтказилиши нафақат фавқулодда вазиятлари вазирлиги балки мамлакатимизнинг барча фуқароларига боғлиқ бўлиб, ўзининг ғараз ниятлари билан байрамни бузмоқчи бўлган айрим тўғри йўлдан адашган кимсаларни тўхтатиш лозим. Бунинг учун фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаб, уларнинг тинчлигини, тотув ҳаётларини ҳимоялаш учун барча зарур бўлган чора-тадбирлар кўрилиб, туну — кун хизмат олиб бормоқдалар.

Шерзод Зияев,
шахар ФВБ бошлиғи ўринбосари, майор.
Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ МТБ бошлиғи, катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

Ҳар бир «формали»га ишонаверманг!

admin

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

admin

Қураётган иморатингиз хавфсизми?

admin

ЁНИШ ЗОНАСИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 100 0С ДАН ОРТИҚ БЎЛАДИ

admin