Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январда “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-57-сонли қарори қабул қилинди.
Ипотека-банк томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қуввақтлаш мақсадида “Яшил” номли кредит маҳсулоти жорий этилди.
Мазкур кредитнинг мақсади — қуёш панелларини ўз эҳтиёжи учун ўрнатувчи ҳамда энергия тежамкор қурилмалар етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситгичлари, шамол генераторлари, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектрстанциялар ўрнатиш лойиҳаларини молиялаштириш. Шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, қуёш панелларидан фойдаланган ҳолда электромобилларни зарядлаш станциялари ўрнатиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат.
Кредит маблағи 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача тақдим этилади. Кредит фоиз ставкаси йиллик 23,99 фоизни ташкил этади. Кредит юридик шахсларга чекланмаган миқдорда, жисмоний шахсларга 90 миллион сўмгача, йиллик 15 фоизга, 5 йил муддатга берилади.
Телефон: 78-150-11-22 ёки 1233