Image default
Жиноят ва жазо

ОЗИҚ-ОВҚАТ ЎҒРИСИ УЗОҚҚА ҚОЧОЛМАДИ

Фарзанд тарбияси нафақат ғарбда, балки бугунги кунга келиб юртимизда ҳам долзарб муаммога айланмоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида ўсмирлар орасида жиноятлар сонининг ошиб боришини мисол қилиб кўрсатсак бўлади. Мақоламиз қаҳрамони ҳам ёш бўлишига қарамасдан ҳуқуқбузарлик содир этиб, қонун олдида жавоб берди.

Р.Собиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 14 декабрь кунидан 15 декабрга ўтар кечаси Олмалиқ шаҳри «Туркистон» кўчаси, 2-А уйда жойлашган «Камрон-Шейх бизнес» МЧЖга қарашли дўкондан 4 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўзганинг оз миқдордаги мулкини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан аниқланган жиноят объектив далиллар билан исботлангач, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309,310-311- моддаларига асосан, суд Р.Собировга нисбатан МЖкТ 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, унга шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, яъни, 300 минг сўм жарима жазосини тайинлади.

Сардор Сайдамилов,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
бошлиғи ўринбосари.

МАВЗУГА ОИД

ФОЙДАНИ КЎЗЛАБ, ҚОНУННИ ЧЕТЛАБ

admin

ГИЛАМГА ШИМДИРИЛГАН100,4 ГРАММ ОЛТИН ВА 28 ГРАММ КУМУШ…

admin

ЎЙЛАМАЙ БОСИЛГАН ҚАДАМ

admin

МОЛ ЎҒРИЛАРИНИНГ МОЛИ ЎТМАЙ ҚОЛДИ

admin