Image default
Жамият

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ БЕКЗОД УМАРОВНИНГ ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ

Мамлакатимизда истиқлол узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида белгилаб берилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида республикамизда давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф, яъни, коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашув асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш орқали эндиликда пенсия тайинлашда фуқаролар эмас, балки ҳужжатлар ҳаракатланадиган тизим жорий қилиш ҳамда инсон омилини кескин қисқартириш натижасида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.
Бугунги кунда пенсияларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ҳамда тўловларни амалга ошириш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилишини эслатиб ўтаман.
Агар Пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими ходимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ғайриқонуний хатти-ҳаракатни кузатсангиз, бу ҳақда зудлик билан вилоят Пенсия жамғармасининг 95-340-40-18 рақамли “Ишонч телефони”га ҳамда Олмалиқ шаҳар Пенсия жамғармасининг 70-614-33-65 рақамли телефонига маълум қилишингизни сўраймиз.

МАВЗУГА ОИД

Умумхалқ хайрия ҳашари

admin

Ҳужжат йўқолса жазоси жаримами ёхуд..?

admin

САБАБМИ ЁХУД ШАРОИТ

admin

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 57-СЕССИЯСИ

admin