Image default
Жамият

“СИҲАТ САЛОМАТЛИКСТРОЙ” БСК ЎТГАН ЙИЛИ ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

Сўнги йилларда инсонлар турмуш тарзини енгиллаштириш, қулайликлар яратиш мақсадида бир қанча ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Улардан бири кўп қаватли уйларда яшовчи мулк эгаларига коммунал хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларидир.

Шаҳримизда ҳам ушбу компаниялар томонидан ўтган 2022 йил давомида муайян амалий ишлар бажарилиб, бу ҳақда жойларда мулкдорларга ҳисобот берилди ҳамда биргаликда жорий йил учун истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарув сервис компанияси кўп қаватли уйларда ташкил этилган янги хизмат кўрсатиш шаклларидан бири бўлиб, у моҳиятан мулкдорлар ширкатининг бир кўриниши бўлса-да, олдига қўйилган мақсад ва вазифалари, иш услуби жиҳатидан эски тизимдан фарқ қилади. Корхона ўзига бириктирилган кўп қаватли уйлардаги умумий мулкни таъмирлаш, соз ҳолатда ишлашини назорат қилиш, уй атрофини ободонлаштириш каби ишларга масъул.
Бугунги кунда шаҳримизда жами 676 та (25 413 та хонадон) кўп қаватли уй-жой мавжуд бўлиб, ОКМК АЖнинг УЖТФ бошқармаси томонидан 296 та, 8 та Бошқарув сервис компанияси ва 2 та ширкат томонидан 365 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 174 та уй 2 қаватли, 44 таси 3 қаватли, 379 таси 4 қаватли, 57 таси 5 қаватли ва 22 таси 7 қаватли уйлардир.
Президентимизнинг 2021 йил 19 июндаги ПҚ 5152-сонли қарори бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан шаҳардаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш, 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш мақсадида “Манзилли дастур” шакллантирилган. Мазкур дастур ижроси юзасидан 2022 йил давомида шаҳримиз бўйича жами 23 та кўп қаватли уйда 3,8 млрд. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бугунги саҳифамиз орқали буни «Сиҳатсаломатликстрой» БСК мисолида кўриб чиқамиз.
“Сиҳатсаломатликстрой” БСК Олмалиқ шаҳрининг Ибн Сино (8 та), «Тошкент»(1 та), Ҳамза (11 та), А.Қаҳҳор(11 та), И.Каримов (20 та), “Боғаро” (2 та),»Бўстон» МФЙ(5 та)ларида жойлашган жами 58 та кўп қаватли уйдаги 3238 та хонадонга хизмат кўрсатиб келмоқда. Уларда яшайдиган аҳоли сони 7100 кишидан иборат. БСКда жами 29 нафар ходим ишлайди. Техникалардан – чиқинди ташувчи 3 дона, юк ташувчи 2 дона, 2 дона енгил автотранспорт воситаларига эга. 7/24 иш режимида ишлайдиган диспетчерлик хизмати рақами – 94-665-70-30. БСК томонидан 1 м2 умумий майдон учун мулкдорларга белгиланган ўртача тариф — 900 сўм.
БСК томонидан 2022 йил давомида мулкдорлардан ундирилган мажбурий тулов бадаллари сарфланиши тўғрисида маълумот
Ундирилган маблағ — 1 428 702 000 сўм
Шундан харажатлар:
Иш ҳаққига — 452 400 000 сўм
Солиқлар — 54 300 000 сўм
Кредит тўловлари — 185 405 000 сўм
Банк фоизлари — 12 758 300 сўм
Электр энергия — 166 000 000 сўм
Лифтларни соз сақлаш учун мажбурий бадал — 121 805 000 сўм
Коммунал тўловлар — 35 944 600 сўм
Ширкат қарздорликлари — 273 000 200 сўм
Материал харажатлари — 346 200 000 сўм
Жами харажатлар: 1 647 812 900 сўм
Ҳисоб рақамдаги қолдиқ: — 219 110 900 сўм (перерасход)

“Сиҳатсаломатликстрой” БСК томонидан 2022 йилда мулкдорлардан ундирилган мажбурий тўлов бадали ва дебитор қарздорлик тўғрисида маълумот
Кўп каватли уйларнинг умумий майдони — 196 100 м2
1 м2 умумий майдон учун ўртача тариф — 900 сўм
Жами 1 ой учун ҳисобланган мажбурий бадал – 169 790 000 сўм
Жами 2022 йил учун ҳисобланган мажбурий бадал — — 1 691 238 000 сўм
Жами 2022 йилда ундирилган мажбурий бадал — 1 428 702 000 сўм
Фоиз ҳисобида тушумлар — 84 % (-263 млн. сўм)
2022 йил 1 январь ҳолатига дебитор қарздорлик — 701 919 000 сўм
2023 йил 1 январь ҳолатига дебитор қарздорлик — 964 456 000 сўм
Дебитор қарздорликнинг ўсиши (қисқариши) — 262 537 000 суўм
Изоҳ учун:
2022 йилда 53 нафар абонентнинг жами 94 000, 0 млн. сўмлик дебитор қарздорликлари судга оширилган. Суд қарорига кўра 14 та абонент иши бўйича 20 500,0 млн сўм ундирилган. Қолган 39 нафар абонент иши жами 73 500, 0 млн. сўм ундирилиш жараёнида.
Улуғбек кўчаси, 80-уйда (Ўлкашунослик музейи жойлашган уй) 2022 йилда амалга оширилган коммунал хизматлар:
Д 25мм- 245 п.м. совуқ сув қувури,
Д 25мм – 146 п.м. иссиқ сув қувури,
Д 50мм – 20 п.м.- совуқ сув қувури,
Д 50мм – 28 п.м.- иссиқ сув қувури,
Д 100мм- 83 п.м. оқова тизими жорий таъмирланди.
Вентиллар Д 25 – 50 та
Уй томининг 770 м2 қисми жорий таъмирланди, афрофлекс ёпилди
Прожекторлар – 4 дона ўрнатилди
Насос иссиқлик тизимига — 1 дона ўрнатилди.
Жами сарфланган маблағ — 21 млн 825 минг сўм.
2023 йил 1 март ҳолатига дебитор қарздорлик — 45 млн 507 минг сўм.
Улуғбек кўчаси, 88-уйда 2022 йилда амалга оширилган коммунал хизматлар:
Д 25 мм- 20 п.м. совуқ сув қувури,
Д 25 мм – 12 п.м. иссик сув қувури,
Д 100мм – 110 п.м. канализация тизими жорий таъмирланди.
Вентиллар Д 25, 50 – 34 дона
Элеваторга Д 80 задвижка – 2 дона урнатилди
Иссиклик тизимига Насос– 1 дона
Жами сарфланган маблағ 3 млн 530 минг сўм
2023 йил 1 март ҳолатига дебитор қарздорлик 9,9 млн. сўм
Улуғбек кўчаси, 102-уйда амалга оширилган коммунал хизматлар:
Д 100мм – 12 п.м. оқова тизими жорий таъмирланди.
Вентиллар Д 25 – 20 дона
ПВХ (акфа) ромлари – 28 дона
Жами сарфланган маблағ- 8 млн. 700 минг сўм.
2023 йил 1 март ҳолатига дебитор қарздорлик 2 млн 022 минг сўм.
Улуғбек кўчаси, 106-уйда амалга оширилган коммунал хизматлар:
Д 25мм – 76 п.м. совуқ сув қувури,
Д 25мм – 15 п.м. иссиқ сув қувури,
Д 100 мм- 15 п.м. оқова тизими жорий таъмирланди.
Прожекторлар – 1 дона
Том кисми – 270 м2 ёпилди
Жами сарфланган маблағ 5 млн. 890 минг сўм.
2023 йил 1 март ҳолатига дебитор қарздорлик 14 млн 506 минг сўм.
М.Улуғбек кўчаси 55-Ц, 57-Ц уйда бажарилган ишлар:
Д 25мм – 32 п.м. совуқ сув қувури,
Д 25мм- 16 п.м. иссиқ сув қувури
Д 100 мм- 10 п.м. оқова тизими жорий таъмирланди.
Вентиллар Д 25 – 10 дона
Прожектор – 1 дона
Жами сарфланган маблағ — 850 минг сўм.
2023 йил 1 март ҳолатига дебитор қарздорлик 30 млн 401 минг сўм.
А.Қаҳҳор кўчаси, 2-уйда амалга оширилган ишлар:
Д 25 мм – 104 п.м. совуқ сув қувури,
Д 25мм- 340 п.м. иссиқ сув ққувури
Д 50 мм- 4 п.м. иссиқ сув қувури
Вентиль Д 25 мм- 14 дона
Д 50мм -8 п.м. оқова тизими жорий таъмирланди.
Жами сарфланган маблағ 6 млн. 940 минг сўм.
2023 йил 1 март ҳолатига қарздорлик — 18 млн 595 минг сўм.
А.Қаҳҳор кўчаси, 14,15-уйларда амалга оширишлган ишлар:
Д 25 мм – 12 п.м. совуқ сув қувури,
Д 25мм- 28 п.м. иссиқ сув қувури
Прожектор – 1 дона
Жами сарфланган маблағ 541 минг сўм.
2023 йил 1 март ҳолатига дебитор қарздорлик -29 млн 330 минг сўм.
“Мустақилликнинг 27 йиллиги” даҳаси 1-уйда бажарилган ишлар:
Д 100 мм 8 п.м. оқова қувури, 3 та тарнов таъмирланди. Лифт учун 7 млн. 400 минг сўм мажбурий бадал тўланди. Жами сарфланган маблағ — 8 млн. 950 минг сўм. 2023 йил 1 март ҳолатига дебитор қарздорлик 20 млн. 192 минг сўмни ташкил этади.
“Сиҳатсаломатликстрой” бошқарув сервис компанияси томонидан тасарруфидаги кўп қаватли уйларга кўрсатилган коммунал хизматлар бўйича бўлиб ўтган сарҳисоб йиғилиши иштирокчилари хизматларни қониқарли деб топишди ҳамда жорий йил учун амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олишди. Ҳисобот берувчи ҳар бир амалга оширилган ишларни мулкдорларга бирма-бир ҳисоблаб берди. Уларнинг барчасига тўхталишга газета саҳифаси камлик қилади (сайт орқали тўлиқ маълумот берилади).
Шу боис, қисқача хулоса қилдикки, шаҳримииздаги бошқарув сервис компаниялари ичида нисбатан яхши ишлайдиган, яъни, мулкдорларнинг ишончини оқлаб фаолият юритаётган “Сиҳатсаломатликстрой” Бошқарув сервис компаниясига бундан кейинги ишларига ҳам ривож тилаймиз.

Жавоҳир Мусурмонов.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИКОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИ

admin

МУКОФОТЛАР КЎПАЙТИРИЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН

admin

МАЪНАН ЭСКИРГАН ГАЗ УСКУНАЛАРИНГИЗНИ АЛМАШТИРДИНГИЗМИ?

admin

Маиший техникалар эгаларига етказилди

admin