Image default
Жамият

«ҚУЁШЛИ ХОНАДОН»

«2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–57-сон, 16.02.2023 й.) мазмун-моҳияти ва аҳамияти.

Мазкур Қарорнинг мақсади Ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилишдан иборат.
2023 йилда умумий 4 300 МВт қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилади, шундан:

  • 2 100 МВт – қуёш ва шамол электр станциялари;
  • 1 200 МВт – бино ва иншоотлар ва хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари;
  • 550 МВт – тадбиркорлар қурадиган кичик фотоэлектр станциялари.
    Шунингдек, 2023 йилда:
  • давлат-хусусий шериклик асосида 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станциялари қурилади;
  • 20 мингта ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилади;
  • жами 11 минг нафар тадбиркорнинг бино ва иншоотларида қуёш панеллари ўрнатилади ҳамда кичик фотоэлектр станциялари қурилади;
  • 37 минг аҳоли хонадонларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилади;
  • фойдаланишга топшириладиган 765 та кўп қаватли уйлар қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминланади;
  • ҳудудларда 103 та кичик ва микро гидроэлектрстанциялар барпо этилади;
  • 5 407 та ижтимоий соҳа объектлари кўмир билан иситилади.
    2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади.
    Дастур доирасида:
  • қуёш панеллари орқали олинган аҳоли эҳтиёжидан ортиқ электрнинг ҳар бир кв/сга 1 000 сўмдан субсидия берилади;
  • субсидия даромад солиғига тортилмайди;
  • субсидия ҳар ойда «Солиқ» мобил иловаси орқали пластик картага ўтказилади.
    Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича МЧЖ шаклидаги «Яшил энергия» компанияси ташкил этилди.
    2023 йил 1 апрелдан 100 кВтгача қувватли энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар 3 йилга қуйидагилардан озод этилади:
  • қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи;
  • қурилмалар билан банд участка бўйича ер солиғи;
  • юридик шахслар ишлаб чиқариб сотган электр учун фойда солиғи.
    Ўрнатилаётган қуёш панелларида чиқариладиган энергиянинг 25 фоиздан кам бўлмаган қисмини сақлаш имкони бўлса юқоридаги имтиёзлар 10 йилга берилади.
    2023 йил 1 мартдан ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.
    Тадбиркорлар, хорижий инвесторлар:
  • ўзлари ишлаб чиқарилган электрни давлат органига, ҳудудий электр тармоқларига белгиланган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиши;
  • объектларда ижара ҳуқуқи билан қайта тикланувчи энергия қурилмаларини ўрнатиб электр сотиши мумкин бўлади.
    Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 2023 йил 1 мартдан «яшил энергия» банк молия продукти амалга киритилади.
    2023 йил 1 майдан:
  • фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;
  • барча ёқилғи қуйиш шохобчаларининг ҳудудини ёритиш учун электрнинг камида 50 фоизи қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.
  • республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

Соли Ҳакимов,
Оҳангарон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

admin

ҚИЗЛАР БИР БУЮМ ЭМАС

admin

ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР — КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИКОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИ

admin