Image default
Миннатдорлик

ҲАЛОЛ ТОПИЛГАН МОЛДА ХАЙР БОР!

Ҳаётда яшар экансиз, ҳар кунимизда қандайдир ҳикмат борлигини англаб бораверамиз. Нафақа ёшидаман, фарзандлар улғайтирдик, набиралар кўрдик. Шунча йил яшаб англаганим шуки, ҳалолликда ниҳоятда катта ҳикмат бор экан. Ҳалол йўл билан топган бир сўмингизнинг баракаси 100 минг сўм ҳаром топилган пулдан кўп ҳисобланади. Аммо буни айрим одамлар англаб етмайди. Демоқчи бўлганим, орамизда ҳалол инсонлар бор, улар шунинг учун ҳам жамиятда ўз ўрнига эга, касбидан барака топиб келмоқда. Бунга бошимдан ўтказган бир ҳолатда яна бир бор амин бўлдим.
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан шаҳримизнинг “Марҳамат” мажмуасида шаҳар ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкиллаштирилиб, камина ҳам ушбу тадбирда иштирок этган эдим.
Тадбирда ҳаммамизнинг кайфиятимиз чоғ, хурсанд бўлиб нишонладик, аммо тадбир якунида паришонхотирлик билан ҳамёнимни унутиб қолдирибман. Ҳамённинг ичида мен учун қадрли нишоним бор эди. Қарангки, “Марҳамат” тўйхонасининг иш юритувчиси Элдор Бекбўтаев ва ходимлари ҳамённи топиб, менга қайтриб беришди. Суюнчи пулини берсам олишмади ҳам. Фурсатдан фойдаланиб, «Марҳамат» тўйхонаси жамоасига ҳамда Элдор Бекбўтаевга ўз миннатдорлигимни билдираман. Ишлари янада ривож топиб, ҳалол меҳнатларининг роҳатини кўришсин.
Исм-шарифи сир сақланишини сўраган ҳамшаҳримиз.

МАВЗУГА ОИД

ЭЗГУ АМАЛЛАР ЙЎЛИДА

admin

ИШИНИ СИДҚИДИЛДАН БАЖАРАДИГАН РАҲБАРЛАР БОР БЎЛСИН!

admin

ТАЪЗИЯДАН ТАСКИН ТОПГАН КЎНГИЛЛАР

admin

ДАРДГА ДАВО УЛАШУВЧИ…

admin