Image default
Жамият

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

Тошкент вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий қисмларнинг бирида шаҳар ХТБ тасарруфидаги 8-,9-мактабларнинг 10,11-синф ўқувчилари ҳамда ЧЁТ раҳбарлари билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур туйғулари руҳида шакллантириш мақсадида “Ҳарбий қисмда бир кун” шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Ҳарбий қисмга саёҳат давомида ёшлар ҳарбийлар ҳаёти, чегарачи- қаҳрамонларнинг мардликлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларнинг ишлатилиши, хизмат ҳайвонларини чегара хизматида қўллаш тартиби, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши ва ҳарбий хизматчилар турмушига оид бошқа жиҳатлар ҳақида кенг тассавурга эга бўлдилар.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

М.Шакиров,
катта сержант.

МАВЗУГА ОИД

ҚУРБОНЛИК АЛЛОҲНИНГ ШАФҚАТИДИР

admin

ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ МАСКАНЛАРИ АҲОЛИ УЧУН КЕРАКМИ?

admin

«АХБОРОТ ВА ФИКР ЭРКИНЛИГИ БУ –МИЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ЁЗИШ ДЕГАНИ ЭМАС»

admin

ШУНЧАКИ ГАПНИ ЭМАС, ИШНИ ҲАМ БИЛИШ КЕРАК

admin