Image default
101 хабари

ГИДРАНТЛАРБАҲОРГИ-ЁЗГИ МАВСУМГА ТАЙЁРМИ?

Тошкент вилояти ФВБ ОЁҲТТЭБ инспекторлари ҳамда 51-сонли ёнғин қутқарув қисмининг 1-бўлинма инструктор қутқарувчиси ва ёнғин қутқарувчилари, шунингдек, Мис бойитиш фабрикаси мутасадди ходимлари ҳамкорлигида ОКМК АЖ Мис бойитиш фабрикаси ҳудудидаги ер ости ёнғин ўчириш гидрантларини баҳорги-ёзги мавсумда ишлашга тайёрлаш мақсадида ёнғин ўчиришга яроқлилиги сув чиқариш йўли орқали текширилди.

Текширув давомида МБФ ҳудудидаги ер ости гидрантларига борадиган йўллар қаттиқ қопламага эга эканлиги, бўш туришига, ҳар бир ер ости ёнғин ўчириш гидрантлари қудуқларининг қопқоқлари тозаланганлигига, тик қувурлар сувдан бўшатилганлигига, шунингдек, ёнғин ўчириш гидранти жойлашган ерлар ёритилганлиги, кўрсаткич ўрнатилганлигига эътибор қаратилди.
ОКМК АЖ таркибий бўлинмалари (хизматлар, бўлим, омбор, цех, меҳмонхона ва бошқ.)нинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш зиммасига юклатилган раҳбарларга бириктирилган ҳудудни тоза ҳолда тутиш, ўтиш жойлари ва ёнғинга қарши жиҳозларга бориш йўлларининг тўсиб қўйилишига йўл қўймаслик, ушбу ҳудудда жойлашган бинолар, иншоотлар ва сув манбаларига бориш йўлларини соз ҳолда тутиш; сув манбалари ва бирламчи ўт ўчириш воситаларининг созлиги ва шайлигини мунтазам равишда текширилиб борилишини эслатиб ўтамиз.

Дилафруз Қурбанова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

admin

НАЗОРАТ ХАВФСИЗЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

admin

УЙЛАР ВА ЙЎЛЛАР ҚОИДАЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛМАСА…

admin

ҚЎҚОН БОЗОРИДАГИ ТАЛОФАТДАН ХУЛОСА ҚИЛИШИМИЗ ДАРКОР

admin