Image default
Жиноят ва жазо

БОЛАЛАР ҲАҚҚИ БУЮРМАДИ

Обрўли ташкилотлардан ишдан бўшатилаётганлар, ҳайдалаётганлар ва панд еганлар ҳақида охирги вақтлар тез-тез дуч келаяпмиз. Бу галги «қаҳрамонимиз» эса 34 минг сўмлик маҳсулотларни деб халқ ичида изза бўлди.

З.Қобулова (исм-шарифлар ўзгартирилган) Олмалиқ шаҳридаги 34- сонли МТТда тарбиячи бўлиб ишлайди. Муқаддам судланмаган, маъмурий жавобгарликка ҳам тортилмаган. Уни қандайдир «жин урди-ю», 2023 йил 6 феврал куни соат тахминан 18:00 ларда 34-МТТдан ноқонуний равишда 34 минг сўмлик маҳсулотларни, яъни, ўзганинг оз миқдордаги мулкини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузар З.Қобулова ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1- қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилди. Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди, қонун олдида эса эркак ҳам, аёл ҳам баробар.
Юқоридаги асослар ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309, 310-311-моддаларига асосан, суд З.Қобуловага нисбатан МЖкТ 61- моддасининг 1- қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, унга шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, яъни 300 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.

Зафар Мусаев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
сафдор ходими.

МАВЗУГА ОИД

“КЕТМОНИ УЧМАЙДИ”ГАН ЎҒРИЛАР

admin

НАФСГА ҚУЛЛИК ҲАЛОЛЛИКДАН ЧЕКИНТИРАР

admin

“МИСИ” ЧИҚҚАН МИС ЎҒРИСИ

admin

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

admin