Image default
Суд амалиётидан

КАФИЛЛИК МАЖБУРИЯТДИР

Шартномалар иқтисодий муносабатларни тартибга солишда асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Томонлар шартномада белгилаб қўйилган шартларга кўра ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишади.

Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири қарздор билан бир қаторда учинчи шахсни жалб этиш, яъни кафилликдир. Мамлакатимизда кафиллик билан боғлиқ муносабатлар Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Шунингдек, иқтисодий судларда мазкур тоифадаги ишларни кўриш бўйича Олий суд ва Олий хўжалик суди қўшма Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-қўшма қарорида тушунтириш берилган.
Кафиллик шартномаси бўйича кафил Фуқаролик кодексининг 292-моддасига кўра бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ёзма шаклдаги мазкур ҳужжат келгусида вужудга келадиган мажбурият бажарилишини таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Кафиллик учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги шартномавий мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидир. У муайян турдаги шартнома бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилади. Шартномага кўра кафил қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, қарздор билан биргаликда кредитор олдида жавоб бериш мажбуриятини олади.

Н.Юсупов,
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ҚИММАТБАҲО РУДАТОШЛАРИНИ ЎҒИРЛАШАРЗОНГА ТУШМАДИ

admin

АВВАЛ БИЛИШ, КЕЙИН “ШИЛИШ” ОПЕРАЦИЯСИ

admin

ДАЪВО АРИЗАНИ ИШ ЮРИТИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ ВА ҚАЙТАРИШ АСОСЛАРИ

admin

МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА МАНФААТДОР ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

admin