Image default
Саломатлик

ОИТС умр кушандасими?

Она ҳасрати: Қизимнинг бўйи етгач, уйимиздан совчилар аримай қолди. Табиийки, қизимизни унаштирдик. Мутахассислар никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтиш кераклигини айтишсада қуда тарафдагилар тўйни ўтказишни, тиббий кўрикдан кейин ҳам ўтса бўлишини айтишгач, биз ҳам рози бўла қолдик. Орадан вақт ўтиб қизимни ҳомиладор бўлганлигини билгач, мен ҳам буви бўларканман деб роса хурсанд бўлдим. Лекин хурсандчилигим узоққа чўзилмади. Ҳомиладорликдаги тиббий кўрикдан ўтиш даврида қизимга ОИВ вируси юқганлиги эшитиб дахшатга тушдим. Ҳақиқатни билиш учун тиббий муассасага борганимдагина ОИВ инфекциясининг олдини олиш, огоҳликга чақирув бўйича кўпгина ёзма манбааларга кўзим тушди. Менинг ОИВ/ОИТС тўғрисидаги тушунчаларга эга бўлмаганлигим сабабли қизимнинг ҳаёти салбий тарафга бурилишига сабабчи бўлдим. Сизларни ҳам менинг ҳолимга тушмаслик учун барчангизни огоҳликга чақираман.
Ота хасрати: Ўғлим чет давлатда узоқ муддат ишлаб, яхшигина сармоя билан келди. Бир томондан қувонганимдан тўйни ҳаракатига тушиб қолдик. Ёшларни тиббий кўрикдан ўтиш даврида ўғлимни бирданига ўзгариб қолганини кўрдим. Сўраб суриштиришни хам фойдаси бўлмади. Ниҳоят шуниси аниқ бўлдики, ўғлим нафақат сармоя билан балки, ўзи билан ОИВ инфекциясини ҳам олиб келган экан. Кўнглимдан ўтганини ўзим биламан. Охир оқибат тўй тўхтатилди. Ўғлим менинг кўзимга, мен эса эл-юртни кўзига қарай олмаяпман…
Аёл ҳасрати: Эрим узоқ муддатда чет давлатдан қайтиб келди. Қувонганимдан бутун оламга сиғмасдим. Меҳнат мигрантларни ишлаб қайтишгач тиббий кўрикдан ўтказишар экан. Орадан ҳеч вақт ўтмасдан икковимизни ҳам тиббий муассасага чақиришди. Хабарни эшитиб хушимдан кета ёздим. Эримда ОИВ инфекцияси борлигини ва мен ҳам таҳлил топширишим кераклигини айтишди. Кейинчалик маълум бўлдики, эримдаги инфекция менга ҳам ўтиб бўлган экан. Сизлардан илтимос, нима даво чоралари бўлса қилинглар!
Вилоятимизда ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши барча профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар имкон қадар олиб борилмоқда. Шу борада ОИВ инфекциясининг олдини олишда барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамжиҳатликда ОИВ/ОИТС касаллигининг кандай жирканч иллат эканлигини ва унинг оқибатларини ахоли, айниқса ёшларни даврасига кириб уларнинг онг-онгига сингдириши зарур. Чет элга чиқиб кетаётган фуқроларимиз урф-одатларимизга риоя қилган ҳолда зинодан узоқроқ юришса, никоҳдан олдинги тиббий кўрикни тўйдан олдин ўтказишса, ҳомиладор аёллар 12 ҳафталик муддатда ОИВга текширувдан ўтишса, беморларимиз тиббий муассасаларда муолажалар олаётганда тиббий асбоб-ускуналарни стерил эканлигига эътибор беришса ОИВ/ОИТСни олдини олишга эришилади.

Ахмаджон Айитбаев,
Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази санитария врачи.

МАВЗУГА ОИД

АФСУС-НАДОМАТ САЛОМАТЛИКНИ ҚАЙТАРИБ БЕРАДИМИ?

admin

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН САҚЛАНИНГ!

admin

ИТ ВА МУШУГИНГИЗ ЎЗИНИ ЁРУҒЛИК ВА СУВДАН ОЛИБ ҚОЧСА, БИЛИНГКИ…

admin

Шаҳримизда касалланишлар сони ортиб бормоқда, бунга сабаб…

admin