Image default
Жамият

МАҲАЛЛАЛАРДАИФТОРЛИКЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Олмалиқ шаҳрининг деярли ҳар бир маҳалласида сектор раҳбарлари бошчилигида ифторлик дастурхонлари ёзилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари меҳмон сифатида таклиф қилинмоқда.
Ушбу улуғ ойда ён-атрофдагиларга меҳр-саховат кўрсатиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш катта савоб. Шундай экан саховатпеша инсонлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуронийлар ва боқувчисини йўқотган ёшлар ҳолидан хабар олиш баробарида улар учун ифторлик дастурхонини ёзмоқдалар.
Ифторликда иштирок этган рўзадор нуронийларимиз юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишаяпти.

МАВЗУГА ОИД

«Теракли» ва «Дўстлик» учун муҳим янгилик

admin

«ОЛАВЕРИНГ, ҚАШШОҚЛАШИБ ҚОЛМАЙМИЗ»

admin

ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТДА

admin

МУРОЖААТ

admin