Image default
101 хабари

БОЛА ШЎХЛИГИ

Шаҳримиз ҳудудида содир бўлаётган ёнғинлар туфайли қанча давлат ва халқ мулки кулга айланмоқда. Бепарволик, масъулиятсизлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик туфайли моддий ва маънавий зарар кўрилаяпти.
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқишининг асосий сабаблари, бу оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, электр ускуналарнинг носозлиги ва улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, печь ва газ ускуналарининг носозлиги, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда ёш болаларнинг олов билан ўйнашлари натижасида келиб чиқмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 27 февраль куни соат 10:00да шаҳримиздаги «Олтин» МФЙ «Машҳур» кўчасидаги уй омбори ички ва том-шифти ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазифтлар бўлимига хабар келди. ФВБ ходимлари воқеа жойига етиб борилган вақт уй омборининг ички ва том-шифт қисмининг 25 м2 тутаб ёнаётган бўлган. Ёнғин тезда бартараф этилди. Ёнғиндан тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ўрганилганда болалар шўхлиги, яъни, 7 ёшли бола омборхонада гугурт ўйнаб, тўпланиб турган хашакларга ўт ёқиб юбориш натижасида содир бўлган.
Шу ўринда ота-оналарни фарзандларига кўз-қулоқ бўлишига чақирамиз. Чунки шу фарзандларимиз учун кўп йиллаб меҳнат қилиб ишлаб юрибмиз. Бунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, зарур чора-тадбирларни ўз пайтида кўриш, давлат ёнғин назорати томонидан текшириш мобайнида аниқланган барча камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш лозим.
Ҳамиша ҳушёр бўлиб, амалдаги ёнғиннинг олдини олиш қоидаларига риоя этилгандагина нохуш ҳолатларнинг олдини тўлиқ олиш мумкин.
Пешона тери тўкиб, ҳалол меҳнат билан топилган молингиз бир неча сонияда кўкка совирилиб, фожеа қурбони бўлмай десангиз, олов билан ўйнашманг. Хавфсизлик қоидаларига амал қилайлик!

Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ МТБ бошлиғи,
катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

admin

АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

admin

Хавфсизлик – текширувчи учун эмас

admin

ХАВФСИЗЛИК — БИРИНЧИ ДАРАЖАДА

admin