Image default
Жиноят ва жазо

ЭЛЕКТР ВА ГАЗГА НОҚОНУНИЙ УЛАНИШЛАРАНИҚЛАНМОҚДА

Аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб бормоқда.

Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳрида тузилган ишчи гуруҳла ҳамда сектор раҳбарлари томонидан барча ижтимоий соҳа объектлари, узоқ ҳудудда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларига борилиб, мавжуд муаммолар ўрганилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг январ-февраль ойларида жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр ҳамда газ таъминотларига бир қатор ўзбошимчалик билан ноқонуний улаб олиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, мазкур даврда 51 та ноқонуний фактлар аниқланиб, шундан 21 та ноқонуний электр тармоғига, 22 та табиий газ тармоғига ва 2 та бошқа соҳаларда ноқонуний уланиш ва савдо қилиш ҳолатларидир.
Мазкур ҳолатлар юзасидан шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, МЖтКнинг 101-моддаси билан жиноят ишлари бўйича судга юборилиб, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйганларнинг маъмурий жавобгарлиги ҳамда аниқланган зарарлар ундирилиши масаласи ҳал қилинди.
Бундан ташқари, қарздорлик мавжуд бўлган электр энергияси ва табиий газ етказиб берилаётган 64 та улгуржи исътемолчиларни тармоқдан узиш чоралари кўрилиб, улгуржи истеъмолчиларнинг муддати ўтган 5.7 млрд. сўмлик дебитор қарздорлигини ундириш бўйича судларга 27 та ариза киритилиши таъминланиб, қарздорлик ундирилиши таъминланмоқда.
Шубҳа уйғотган ҳисобдонларни таъминотчи корхоналар масъул ходимлари томонидан хатловдан ўтказилиши кунлик назорат қилинмоқда. Аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қисқа муддатда қонуний чора кўрилишини таъминлаш назоратга олинди.

Л.Толибов,
Бош прокуратура
бошқарма катта прокурори.
Р.Сувонов,
шаҳар прокурори ёрдамчиси.

МАВЗУГА ОИД

МОЛ ЎҒРИЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ

admin

ИШЛАБ ТУРИБ “ИШИ”НИ ҚИЛИШ БУ ХИЁНАТ

admin

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ҚОЧДИ-Ю, ҚОНУНДАН ҚОЧОЛМАДИ

admin

ХАТО ҚИЛСАНГ, ХАРАЖАТИНГ КЎПАЯДИ

admin