Жорий йилнинг 7 апрель куни шаҳримизнинг 19-ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда ХТБ ҳамкорлигида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган «Амир Темур — фахримиз ғуруримиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабнинг ижтимоий фан ўқитувчилари — тарих фани ўқитувчиси Феруза Комилова, Тарбия-ҳуқуқ фани ўқитувчиси Парвина Нуралиева ҳамда Ирода Абдалиева томонидан мактабнинг 8-«Г» ва 10-«Б» синф ўқувчилари иштирокида ижодий саҳна кўринишлари ҳамда 99280-сонли ҳарбий қисмнинг фахрий қаровул ва қўл жанги чиқишлари ҳам намойиш этилди.
Тадбир ёшларни тарихимизга ҳурмат, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиб вояга етишларида муҳим эътибор касб этиши билан аҳамиятли бўлди.





