Музқаймоқлар ёзнинг иссиқ кунларида инсонлар томонидан севиб истеъмол қилинадиган, чанқоқбосди, озуқавий қийматга эга сут маҳсулотларидан саналади.
Музқаймоқлар Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган турғун ва кўчма савдо нуқталаридан сотилишига рухсат этилади. Юмшоқ (фрезерли) музқаймоқлар фақат турғун савдо нуқталарида сотилиши шарт.
БУНИ ЁДДА ТУТИНГ
*Кўчанинг белгиланмаган жойларда сотилаётган музқаймоқлар, айниқса фрезерли ускуналарда тайёрланган музқаймоқларни, санитария талабларига жавоб бермайдиган турли хил ускуна ва аравалардаги “Андижон музқаймоқларни” харид қилманг;
*эриб қолган, бутунлиги бузилган музқаймоқларни сотишга рухсат этилмайди.
- хавфсизлиги кафолатланмаган, сақлаш ва савдо қоидаларига риоя этилмаган ҳолда сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш натижасида, овқатдан заҳарланишлар, ўткир юқумли ичак касалликлар келиб чиқиши мумкин;
- музқаймоқлар сифати ва хавфсизлигини кафолотловчи ҳужжатлари мавжуд бўлганида савдо қилинишига рухсат этилади, қадоқланган музқаймоқлар талаб этилган ҳароратда музлатгичларда сақланиши шарт;
- музқаймоқларни харид қилишда уларни сақлаш шароити, қадоғи ва ундаги истеъмол муддатига доимо эътибор бериш керак;
- музқаймоқ сотувчилар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 200-сонли буйруғи асосида тиббий кўрикдан ўтишлари ва махсус кийим билан таъминланишлари шарт.
- Оммавий ахборот воситаларида берилаётган маълумотларни беэътибор қолдирманг, яъни соғлиғингизга зарар етказадиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилманг!
Ўзингизни ва оила аъзоларингизни соғлигини асранг, саломат бўлинг!
Шаҳар санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.