Image default
Жамият

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: 104 ТА ТАШАББУСДАН 12 ТАСИ ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ

Жорий йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлган “Ташаббусли бюджет” ўз мавсумида жуда кўплаб ташкилотларни, корхона, муассаса ва маҳаллаларни қайсидир маънода бирлаштиради. Кимлардир ихтиёрий, кимлардир мажбурий жалб этилаётган ушбу лойиҳа жорий йилнинг биринчи мавсумида ҳам ўз кучини кўрсатди. Ва айтиш жоизки, бу жараён жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимлардир бу ҳолатни ижобий баҳолашган бўлса, кимлардир танқид қилишди. Шу ўринда айрим рақамларга тўхталсак.

(Давоми, боши 1-саҳифада)

7 апрель куни овоз беришлар якунланиб, бутун республика миқёсида жорий йилнинг биринчи мавсумида 1666 та ташаббус ғолиб деб топилди. Бунга ажратилган бюджет 1 571 963 000 000 сўмни ташкил этди. Тошкент вилоятидан эса 152 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларга бюджетдан 142 млрд. 212 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Шаҳримиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, “Ташаббусли бюджет” бўйича 2022 йилда 26 та лойиҳа бўйича 10 млрд. 458 млн. сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, тўлиқ молиялаштирилган ва бугунги кунда ишлар ўз якунига етган. 2023 йилнинг биринчи мавсумида эса 104 та ташаббусли лойиҳадан 12 таси ғолиб деб топилди.
Қуйида жадвалда ғолиб бўлган ташаббуслар рўйхати ва маблағлари ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

сўмда
Лойиҳа мазмуни Талаб этилган маблағТадбир йўналиши Тўпланган овоз
Жами 12 та лойиха 8 122 200 000Х21548
1Шаҳар Марказий шифохона биносини фасад қисмини жорий таъмирлаш ва ушбу бинонинг иситиш тизими яроқсиз холда бўлганлиги сабабли тубдан янгилаш. 1 200 000 000  Иситиш тизимини таъмирлаш4026
2Олмалиқ шаҳар касб — ҳунар мактабининг ўқув жараёнларини давлат стандарти талаблари даражасида ўтилишини таъминлаш мақсадида оргтехника, яъни компьютер, принтер, проектор, электрон доска билан таъминлаб, таълим сифатини ошириш933 000 000Компьютер ва оргтехника воситалари; Мебел жиҳозлари; Ойна ва эшиклар (дарвоза, панжара); Бошқалар2858
3Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ҳудудида метал конструкциялардан янги замонавий шарт-шароитларга эга бўлган ўқув-илмий лаборатория хонасини ташкил этиш, жиҳозлаш ва барча зарурий коммуникация жиҳозлари (электр жиҳозлари ва вентиляция тизимлари ) билан таъминлаш.950 000 000Тиббиёт ускуналари; Бошқалар2539
4Олмалиқ архитектура-қурилиш техникумида таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни сифатли таълим олишлари учун ўқув хоналарини интерактив доскалар, замонавий компьютерлар билан таъминлаш ҳамда ўқувчилар маданий ҳордиқ чиқаришлари учун техникум ҳудудида ҳамма имкониятларга эга сунъий қопламали стадион барпо этиш. 500 000 000Компьютер ва оргтехника воситалари; Мебел жиҳозлари1501
5Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали ҳудудида Талабалар учун 200 ўринли замонавий умумий овқатланиш ошхонасини ташкил этиш. Ошхонага зарурий барча коммунал хизматларни жумладан, электр токи,сув канализация ва бошқа шароитларни яратиш. 950 000 000  Бинони таъмирлаш (ички ва ташқи); Бошқалар1484
6Олмалиқ шаҳар 15-умумий ўрта таълим мактабига интерактив доскалар ҳарид қилиш50 000 000  Компьютер ва оргтехника воситалари; Бошқалар1428
7Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббусининг Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида компьютер хонасини ташкил этиб, замонавий компьютор жиҳозлари билан жиҳозлаш учун 30 дона АВТЕЧ  компьютори ҳамда стол-стули жамланмасини олиш.367 200 000  Компьютер ва оргтехника воситалари; Мебел жиҳозлари1380
8 20-ИДУМ ҳудудида ўқувчи болалар учун спорт комплексини (спорт ўйингоҳлари футбол, волейбол, баскетбол ва жисмоний машқлар учун иншоотлар) барпо этиш500 000 000  Янгидан барпо этиш (болалар майдончаси, мини стадион ва бошқалар)1342
91-сонли мактабга 24х12 ўлчамдаги 2 та спорт зали, 150 ўринли фаоллар залини таъмирлаш, иситиш тизими сув айланиш қисмини таъмирлаш 600 000 000  Бинони таъмирлаш (ички ва ташқи); Бошқалар1320
105-умумтаълим мактабининг асосий биносининг том қисми таъмир талаб яъни чакки ўтади. Томдаги шифер яроқсиз ҳолатда бўлиб профнастилга алмаштирилиши лозим.500 000 000  Бинони таъмирлаш (ички ва ташқи); Бошқалар1307
11Усмон Носир МФЙ Нодирабегим ва Ёшлик кўчаларини ичимлик суви ва оқова тизимини таъмирлаш 900 000 000  Коммунал тизим (сув, газ, оқова) қувурларини қуриш ёки таъмирлаш1210
12Кўрпасой МФЙ ҳудудидаги қуйидаги кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш керак:
1. Лолазор кўчасига 400 метр 2. Фаробий кўчасига 350 метр 3. Қудрат кўчасига 300
672 000 000  Йўллар, пиёдалар йўлакларини таъмирлаш1153

Умумий рақамларга яна эътиборингизни қаратмоқчимиз, республика бўйича 55 970та ташаббуслар билдирилган бўлиб, шундан 33 680таси тасдиқланган, 22 290 таси рад этилган. Хусусан, Олмалиқ шаҳрида тасдиқланган 104 та лойиҳадан 12 таси ғолиб деб топилди. Эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлардан бири, ғолиб бўлолмаган лойиҳалар орасида “Ўзбекистон”, “Дўстлик”, Муқимий, Ҳамид Олимжон, Аҳмад Яссавий, Темур Малик, “Мустақиллик”, “Олтин”, Ҳамза, “Кимёгар” МФЙлари томонидан тасдиқланган лойиҳалар 1 донагина овоз билан чекланишган. МФЙлар томонидан тақдим этилган бошқа 60 дан ортиқ ташаббусларнинг энг кўпи 1044 та овоз йиғишга муваффақ бўлган. Маҳаллалар томонидан ташаббусларнинг кўплиги одамни хурсанд қилса, тасдиқланиб эътиборсиз қолдирилган лойиҳалар эса қайсидир маънода танқидга муносиб. Чунки ҳар бир маҳаллада маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси фаолият олиб боради ва деярли ҳар бири ўз йўналишида фуқаролар билан мулоқотда бўлади ва гуруҳлари ҳам мавжуд.
Президент қарори билан 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 1 309 та лойиҳа учун ҳам қўшимча равишда 1,3 трлн сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Афсуски, шаҳримизда бунча овоз йиққан МФЙнинг ўзи мавжуд эмас. Бу борада келтирилган важларни ўринли деб қабул қилишни ўзи хато. Чунки барчаси ҳаракатга боғлиқ.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича келтирилаётган мулоҳазалар эса алоҳида мавзу. Муҳими, лойиҳада фаол бўлиш ва ютиш муҳим. Фуқаролар эса ўз ташаббуслари билан амалга оширилаётган ишларда жамоатчилик назоратини кучайтирсалар бўлди.

Дилдора Абдураҳмонова.

МАВЗУГА ОИД

МУРОЖААТЛАР ЗАМИРИДА ИНСОН ТАҚДИРИ

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САЙЛОВ КОДЕКСИНИНГ 10 ВА 20-МОДДАЛАРИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ 2024 ЙИЛ 5 ИЮНДАГИ 1338-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ ВА УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА МУВОФИҚ, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГОЛМАЛИҚ ШАҲАР БЎЙИЧА САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ РЎЙХАТИ

admin

2023 йил 1 майдан

admin

БАЙРОҒИМ — ҒУРУРИМ

admin