Image default
Саломатлик

ТАДБИРКОРДАН ЭКСПОРТЁРГАЧА

Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 13 июнь куни “Стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 52-сонли баёни билан ва Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев томонидан тасдиқланган “Ташқи савдо, инвестициялар, махаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши”нинг 86-сон баёнини ва унга илова қилинган маҳаллий корхоналарнинг “Тадбиркордан экспортёргача” тамойили асосида ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш юзасидан чора-тадбирлар дастури асосида шаҳар ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда, шунингдек, Пискент туманида фаолият юритган ва ҳозирги кунда Олмалиқ шаҳрига ўтган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда профилактик тушунтириш ишлари олиб бормоқда.
Ўрганишлар давомида тадбиркорларга тавсия хатлар тақдим қилиниб, қуйидагиларни таклиф қилади:
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни жахон бозорининг “ЖСП+” тизими доирасида экспортга расмийлаштириш ишларини ўтказишда СЭО ва ЖСБнинг 70-61-5-10-40, 93-600-04-84 телефон рақамларига ёки электрон хат тизимига, расмий телеграмм сайтига мурожаат қилиш;
корхонанинг мавжуд муаммолари бўйича таклиф киритиш;
муаммолари бўйича ўрганиш ишларини ўтказишда СЭО ва ЖСБ ходимларини қатнашишни таъминлаш;
СЭО ва ЖСБ томонидан амалдаги СанҚваМлар бўйича иш олиб бориш, турли хил заҳарланишларни олдини олиш юзасидан берилган тавсиялар ижросини таъминлаш.

Феруза Ўрозбоева,
шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария-гигиена бўлими врач-ёрдамчиси.

МАВЗУГА ОИД

ЭРТА ТУРМУШ ҚИЗЛАР УЧУН МУШТ(МИ?)

admin

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

СОН, ТИЗЗА ВА БЎҒИМЛАРДА ОҒРИҚ – КОКСАРТРОЗ

admin

Шаҳримизда касалланишлар сони ортиб бормоқда, бунга сабаб…

admin