Image default
Жиноят ва жазо

БЕНЗИН ЎҒРИСИ ФОШ ЭТИЛДИ

Б.Зайниддинов ва Ф.Мирзажонов жорий йил 15 февраль куни “Петрол Эксклюзив Авто” МЧЖ тегишли “МАН” русумли махсус ёқилғи юк ташиш автомобилида ОКМК АЖ АТБ 1-сон автокорхонасига АИ-92 бензин ёқилғисини махсус жойга тўкиб, қайтиб чиқиб келишаётган вақтида, 1-сон автокорхона назорат ўтказиш пунктида ИҲҚХ ходимлари томонидан текширилишини кутмаганди. «Шоввоз»лар Ихтисослаштирилган ҳарбий қўриқлаш хизмати томони ходимлари томонидан текширилганида юк автомобилининг цистернаси ичида жами 85 литр АИ-92 маркали бензин олиб чиқилиб, талон-торож қилинмоқчи бўлганлиги аниқланди.
ОКМК АЖнинг 2023 йил 21 февралдаги маълумотномасига кўра, жами 85 литр АИ-92 маркали бензин ёқилғисининг қиймати 849.150 сўмни ташкил этган.
Ҳуқуқбузар З.Зайнутдинов ва У.Мирзажоновлар ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишган.
Ҳуқуқбузар Б.Зайниддинов ва Ф.Мирзажоновнинг оз миқдорда талон-торож қилишда ифодаланган қилмишлари суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисобланди ва шу модда билан айбли деб топилиб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида, яъни 900.000 сўм жарима солинди.

Зафар Мусаев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
сафдор ходими.

МАВЗУГА ОИД

«МАРИХУАНА ШАЙДОЛАРИ» ЖАЗОЛАНДИ

admin

ЎХШАМАГАН “ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК”

admin

ГИЛАМГА ШИМДИРИЛГАН100,4 ГРАММ ОЛТИН ВА 28 ГРАММ КУМУШ…

admin

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

admin