Бинолар, иншоотлар ва хоналардан, асбоб-ускуналардан, жиҳозлардан фақат лойиҳа ва эксплуатацион-техник ҳужжатларда белгиланган мақсадларда ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш керак. Белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳасиз конструктив, ҳажмий-лойиҳавий мухандислик-техник ечимларга ўзгартириш киритилиши тақиқланади. Эшикларнинг ўзини ёпадиган мосламалари доимо соз ҳолатда бўлиши зарур, тутунга қарши ва ёнганига чидамли эшикларнинг осон очилишига ёки ёпилишига тўсқинлик қилувчи бирон-бир мослама ўрнатиш мумкин эмас.
Турли муҳандислик ва технологик коммуникациялар, ёнғинга қарши девор, ораёпмалар ва тўсувчи концтрукциялар билан кесишган жойда ҳосил бўлган тешик ва туйнуклар қурилишида ишлатиладиган қоришмалар ёки ёнмайдиган материаллар билан суваб (бериктирилиб) ташланиши керак. Бунда тутун ва газни ўтказмаслиги ҳамда талаб даражасида оловга бардошлилик чегараси таъминланиши керак. 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши лозим.
Аида Ибрагимова,
ОЁХТТЭБ инспектори.