Image default
Янгиликлар

ЖИЗЗАХДА «УЧ-ҚУЛОЧ»КОНИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

2023 йил 12 апрель куни «Уч-Қулоч полиметалл конини комплекс ўзлаштириш» инвестициявий лойиҳасининг амалга оширилишига старт берилди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамда Туркиянинг «Esan Eczacibaşi» компанияси ўртасида 3 томонлама шартнома асосида қўшма корхона ташкил этилади.

Кондан йилига очиқ усулда 500 минг тонна полиметалл руда қазиб олинади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида йилига 500 минг тонна рудани қайта ишлашга мўлжалланган замонавий бойитиш фабрикаси қурилади.
Бойитиш фабрикасида йилига 5,4 минг тонна рух концентрати ва 18,4 минг тонна қўрғошин концентрати олинади.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида камида 600 та иш ўрни яратилади.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда жаҳон бозорида 1 тонна қўрғошиннинг нархи 2 128 доллар, рухнинг тоннаси эса 2 810,50 долларни ташкил этади.

МАВЗУГА ОИД

ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

admin

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ИНКУБАЦИЯ ВА АКСЕЛЕРАЦИЯ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

admin

ЭНГ ЯХШИЛАР САРАЛАНДИ

admin

2023–2025 ЙИЛЛАРДА ШАҲАР АҲОЛИСИГА АЛЛЕРГОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

admin