С.Рахимов ва О.Рисматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) жорий йил 17 февраль куни соат 23:40ларда ОКМК АЖга қарашли вақтинчалик иш фаолияти тўхтатилган “Қўрғошин” конидан 100 кг. 950 гм оғирликдаги таркибида қимматбаҳо металл бўлган руда тошларни 4 та қопга солиб, ўғирлаётган вақт Тошкент вилояти ИИИБ ОКМКдаги ИИБ ва ИҲҚХ хизмати ходимлари томонидан ушланган.
ОКМК АЖнинг 2023 йил 21 февралдаги маълумотномасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган руда тошлари таркибида 8.074.226. сўмлик 12,1 гм олтин ва 2 гм кумуш металли борлиги маълум бўлди.
Ҳуқуқбузар С.Рахимов ва О.Рисматов ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишган.
Суд С.Рахимов ва О.Рисматовнинг оз миқдорда талон-торож қилишда ифодаланган қилмишлари, айбига иқрор бўлиб берган тушунтиришларини инобатга олиб, маъмурий жазо чораларини қўллашда Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топди.
Уларнинг ҳар иккаловига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида, яъни 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўм жарима жазолари қўлланилди.
Сардор Сайдамилов,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
бошлиғи ўринбосари, майор.