Image default
Саломатлик

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Сил – инфекцион, яъни юқумли касалликдир. Сил ҳамма аъзоларни (суяклар, бўғимлар, мия қобиқлари, буйрак, жинсий аъзолар, тери, кўз ва ҳкз.) шикастланиши мумкин, лекин, асосан ўпка шикастланади. Айнан ўпка сили билан касалланган бемор атрофга сил таёқчаларини тарқатади ва одамларга ушбу касаллик юқишига сабаб бўлади.

Сил микробактериялари ҳаво — томчи, фақат ҳаво ёки алиментар йўл билан (овқат орқали) юқади. Булар орасида энг хавфлиси ҳаво – томчи йўли ҳисобланади. Сил билан касалланган бемор йўталганида, ҳавога Кох таёқчалари бўлган майда томчилар ажралади ва улар яқин атрофдаги инсонларнинг нафас йўлларига киради. Соғлом инсон беморга қанчалик яқин бўлса, унинг танасига шунчалик кўп микроблар киради. Тор, ҳавоси янгиланмайдиган хонада жуда юқори даражага етади.
Миркобактериялар атроф – муҳитда узоқ вақт давомида сақланишини ҳисобга олсак, силни ҳар қандай жойда, зарарланган ҳаводан нафас олиш орқали юқтириб олиш мумкин.
Ўпка силига учраган беморнинг қариндошлари ва яқинларида силни юқтириб олиш хавфи юқори бўлади. Бундай оилаларда касаллик юқтириб олишнинг асосий хавфи ёш болалар ва тана ҳимоя кучлари заифлашган инсонларга тўғри келади.
►Йўталаётганда тескари қараши ва оғзини рўмолча ёки қўли билан тўсиши керак
►Қоғоз рўмолчаларни ишлатиб бўлган заҳоти ёқиб юбориш керак
►Алоҳида идишлардан фойдаланиши ва бошқаларга унинг идишларидан фойдаланишга фойдаланишга рухсат бермаслик керак
►Ёстиқлар, ёпинчиқлар, жундан тўқилган кийим – кечаклар ва шу каби нарсаларни қуёш нурлари остида шамоллатиш керак
►Кох таёқчалари 60о таъсирида 20 дақиқа ва 70о таъсирида 5 дақиқа давомида қиздирилганда ҳалок бўлади.
Касаллик ривожланганда, яъни, сил микробактериялари кўпайишни бошлаганда, танада заҳарланиш симптомлари пайдо бўлади – ҳолсизлик, тез чарчаш, вазн йўқотиш. Беморнинг иш қобилияти пасаяди, тунги терлаш безовта қилади, иштаҳа йўқолади. Иситма чиқишига бемор эътибор бермаслиги ҳам мумкин, чунки иситма юқори бўлмайди (37о -37,5о). Касалланиш бошида доим ҳам йўтал ва кўкрак қафасидаги оғриқ юзага келавермайди. Лекин сил ривожланиб бориши сайин улар беморни безовта қила бошлайди, юқоридагиларга қон тупуриш хам қўшилиши мумкин.
Бу белгилар бошқа касалликларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин, лекин уладан ҳар бири, айниқса, ЙЎТАЛ, 3 ҳафта ва ундан кўп вақт давомида сақланадиган бўлса, сил тўғрисида ўйлаш керак бўлади.
Сил белгилари пайдо бўлганда энг яқин даволаш муассасаси (поликлиника, тиббиёт пункти)га, умумий амалиёт шифокорига мурожаат килиш керак. Бугунги кунда силни даволашнинг замонавий усуллари топилган ва тўлиқ даволанади. Бемор танасидан Кох таёқчалари ажраб чиқиши тўхтамагунича сил шифохонасида даволаниши зарур. Таёқчалар балғамда аниқланмай қолгандан сўнг, даволашни амбулатор усулда олиб борилиши мумкин. Батамом тузалиб кетиш имконияти кўп жиҳатдан беморнинг ўзига боғлиқ.

С.Хатамова,
шаҳар СЭО ва ЖСБ фтизиатри.

МАВЗУГА ОИД

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН САҚЛАНИНГ!

admin

ЁЗ БОШЛАНДИ: ЎТКИР ДИАРЕЯДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

admin

ШАҲРИМИЗДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ҚАЙД ЭТИЛГАНМИ?

admin

САЛОМАТЛИК — ЭНГ КАТТА БОЙЛИК!

admin