Image default
Саломатлик

ЛЕЙШМАНИОЗ НИМА?

Лейшманиоз касаллиги жуда қадимдан бўлган касаллик. Касаллик тери формасида қийин битувчи туби қаттиқ оғриқли яра жароҳат билан кечади. “Зооноз тери лейшманиози” Ўрта Осиё давлатларида турли номларда Қўқон, Ашхабод, Боғдод яралари, Туркманистон Республикасида Мурғоб дарёси ёнбағридаги Пенда деб номланувчи яшаш ҳудудида касаллик тез тарқалиб ўткир формада кечиши ва 4-6 ойгача яраларнинг битмаслги билан кечганлиги сабабли, Мурғоб Пендабоши кабилар билан ҳам номланади.
Собиқ иттифоқ вақтида касаллик Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида аниқланган бўлса, 2016 йилдан бошлаб Олмалиқ шаҳрида ҳам рўйхатга олина бошлади. Касаллик йиллар сайин қайд қилиниши ошган. Шунга кўра ҳозирги кунда шаҳримизда тери лейшманиоз касаллиги бўйича эпидемиологик ҳолат мураккаблигича қолмоқда. Касаллик манбаи кемирувчилар, юмронқозиқлар, типратиканлар, ҳаттоки тошбақалар бўлиб, касаллик тарқатувчиси искабтопарлардир.
Кунлар исиши билан касалликни тарқатувчиси ҳисобланган искабтопарлар кўпайиши мавсуми бошланади. Искабтопарлар асосан эски уйларда кўп қаватли уйлар ертўлаларида чиқиндихоналарда айниқса қорамол гўнгларида, ноқонуний аҳлат чиқиндилар ташланган жойларда кўпаяди.

Қандай қилиб касалликдан сақланиш мумкин?
Чиқинди аҳлатларни йиғилишига йўл қўймаслик;
Қорамол гўнгларини хонадонларда ва хонадон атрофида тўпламаслик;
Ҳашорат чақиш натижасида пайдо бўлган яраларга бефарқ бўлмаслик, битиши қийин жароҳатларда тиббиёт ходимларига мурожаат қилишни кечиктирмаслик;
Дераза ойналарини ҳашоратларга қарши тўр сеткалар билан ёпиш;
Ухлашдан олдин ҳашоратларни чўчитувчи реппилентлар кремлардан фойдаланиш;

шаҳар Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲРИМИЗДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ҚАЙД ЭТИЛГАНМИ?

admin

Коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш

admin

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

Атроф-муҳит ифлосланса, касаллик ва ўлим кўпаяди…

admin