Тошкент вилояти «Ҳудудгаз Тошкент» ГТФ «Олмалиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими бугунги кунда 36008 нафар аҳоли истеъмолчилари ҳамда 413 нафар улгуржи истеъмолчига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Табиий газ таъминотидаги аҳоли истеъмолчиларидан:





- 24 566 нафари кўп қаватли;
- 11 442 нафари ҳовли уйларда истиқомат қилишади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ 4840-сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳрида лойиҳани амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 36 008 та аҳоли хонадонларига (11 442 дона ҳовли уй, 24 566 дона кўп қаватли хонадонлар) замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, 2023 йил 16 апрель ҳолатига кўра, шаҳар бўйича жами 34 194 дона (режага нисбатан 95,2%) (шундан: 11 228 дона ҳовли уй, 22 966 дона кўп қаватли уй) ҳисобдон ўрнатилди. Режага кўра яна ишлар якунига қадар 1814 та аҳоли хонадонларига электрон ҳисобдон ўрнатилиши лозим. Табиий газ таъминотини яхшилаш борасида «Ҳилол» МФЙ Бобур, И.Сино, Маткабилов, «Ўрикзор», Рудакий кўчаларидаги аҳолида газ таъминотини яхшилаш мақсадида «Халқлар дўстлиги» кўчасидаги ер усти ўрта босимли газ қувурларида халқалаш ишлари олиб борилди. «Сунбула» кўчасидаги аҳолининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида 200 метр газ қувури ўрнатилди. «Обод» кўчасига 1 дона Д-50мм зулфин ўрнатилди. «Наврўз» МФЙдаги «Чирчиқ», «Алпомиш», Чўлпон, Тўмарис, Алимов, «Булоқсой» кўчаларидаги аҳолининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида «Булоқсой» кўчасидаги ўрта босимли №101-сонли РД-50 русумли газ тақсимлаш нуқтаси ўрнига РДБК1-25 русумли газ тақсимлаш нуқтасига ўрнатилди.
«Тинчлик» МФЙ «Тонг» кўчасидаги Д-55мм ер усти газ қувурининг 124 п/м, «Юлдуз» МФЙ, Иванов кўчасидаги Д-32,40,57,89 мм ер усти газ қувурининг 316 п/м, «Ўзбекистон» МФЙ «Қалмоққир» кўчасидаги Д-20,25,40 мм ер усти газ қувурининг 105 п/м, А.Қодирий МФЙ, А.Қодирий кўчасидаги Д-89,114 мм ер усти газ қувурининг 60 п/м, жами, 605 п/м ер усти газ қувурлари сариқ бўёққа бўялди. «Мустақилликнинг 27 йиллиги» даҳаси ёнидаги барпо қилинаётган «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйларни газлаштириш учун Д-159 мм 200п/м ер усти янги газ қувурлари ўрнатилди.
Жамшид
Абдугаппоров,
«Олмалиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи.