Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан маълумот берди:
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига
►аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.
Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.
►Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади.
►Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.
►Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.