Image default
Бу қизиқ

ТОЗАЛИК УСТИДАГИ НОПОКЛИК

ТОЗАЛИК УСТИДАГИ НОПОКЛИК

Ювиниш бир вақтлар Европада шаккоклик саналганини биласизми? Европаликлар чидаб бўлмас даражада бадбўй бўлганиничи?
Чор Россияси элчиси Франция қироли Людовик XIV (1661 – 1715 йиллар, 54 йил ҳукмдорлик қилган)ни шундай таърифлайди: “У ёввойи ҳайвондан ҳам баттароқ сасирди”. Монтеспам исмли қиролнинг жорияси ундан келаётган ҳиддан сақланиш учун атирлар қўйилган сувли ваннада чўмиларди.
Сайёҳ Аҳмад ибн Фазлон  европаликларни: “Аллоҳ яратган мавжудотлари ичида энг иркитларидир. Улар ҳатто катта  ҳожат ва бавлдан сўнг ҳам сув билан истинжо қилмайдилар, покланмайдилар”, деб ёзган эди. 
Рус шоҳи Петр халқнинг олдида бемалол сарой деворига ўгирилиб бавл қилаверарди. У Россияни 1682 йилдан бошлаб шоҳ Федор III нинг вориси сифатида эгаллаган ва 1725 йил вафот қилгунига қадар ҳукмронлик қилган.
Андалусияда минглаб мусулмонларни қатл қилган Қиролича Изабелла I (1469-1504) ҳаёти давомида икки марта ваннада чўмилган ва мусулмонлар қурган андалус ҳаммомларни буздириб ташлаган эди.
Испания қироли Филип II (1556-1598) ўзининг мамлакатида умуман чўмилишни тақиқлаб ташлаган. Унинг қизи малика Изабелла бўлса, қамал қилинган шаҳарлардан бири токи эгалланмагунча ички кийимларини алмаштирмасликка қасам ичган. Қамал уч йил давом этган. Малика бўлса бу вақт мобайнида касалликка чалиниб вафот этган.
Бу ерда сўз қироллар ҳақида кетяпти. Оддий одамларнику, гапирмаса ҳам бўлади.
Ўзининг хушбўйлиги билан машҳур Париж атирлари шаҳарда ёқимсиз ҳидларни кетказиш учун ихтиро қилинганди.  Ўша вақтдаги бу ифлосликлардан турли касалликлар тарқаб кетар, вабо каби юқумли касалликлар урчиб кетиб аҳолининг ярми ёки учдан бири қирилиб кетар эди. Ўша вақтдаги Европанинг йирик шаҳарлари бўлмиш Париж ва Лондонда кўпи билан 30-40 минг аҳоли яшарди. Мусулмон шаҳарларда бўлса бу вақтда аҳоли сони бир миллиондан ортар эди.
Американинг туб аҳолиси европалик бочқинчилар билан илк марта учрашганларида, уларнинг чидаб бўлмас бадбўйликларидан бурунларига атиргул япроқларини тиқиб олишган эди.
Француз тарихчиси Дребар айтади: “Биз европаликлар араблар (яъни, мусулмонлар) олдида ижтимоий ҳаётимизда мавжуд фаровонлик сабаблари учун қарздормиз. Мусулмонлар бизга танамизни қай йўсин тозаликда сақлаш лозимлигини ўргатишди. Улар кийимлари ўта ёмон бўлиб кетганда ва ёқимсиз ҳид кела бошлагандагина алиштирадиган европаликларнинг тамоман акси эдилар. Шу сабабдан ҳам биз либосларни алиштириб, янгилаб туриш ва  ювиб-тозалаш ишларида уларга тақлид қилишни, эргашишни бошладик.  Мусулмонлар ёрқин ва тоза либослар кийиб юришар, айримлари уларни ҳатто зумрад, ёқут ва маржон каби қимматбаҳо тошлар билан безатишарди.  
Андалус Қуртубаси (Кордова шаҳри) ўзининг уч юзталаб ҳаммомлари билан машҳур эди ва айни ўша вақтда Европа черковлари чўмилиш ва ҳаммом қилишни Худога шак келтириш ва гуноҳ воситалари сифатида кўрарди”.

Катерин Ашенбургс,
«Тозаланмаган тарих” китобидан. (Katherine_Ashenburg‘s “The Dirt on Clean:
An Unsanitized History”)

МАВЗУГА ОИД

«ТЕРАКЛИ» МФЙ НОМИ ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

CE МАРКИРОВКАСИВА УНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

admin

Мактаб бозорига қанча харажат кетади?

admin

Билиб қўйган яхши

admin