Image default
Биласизми? Жамият

2023 йил 1 майдан

Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Унга кўра:
⸎ республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
⸎ давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади;
⸎ давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;
⸎ вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.

➖ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади;

➖ Маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлик учун чегирма миқдори оширилади;

➖ Айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилади;

➖ Айрим турдаги товарлар хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади;

➖ “Метан-заправка”ларга онлайн камера ўрнатиш мажбурий бўлади;

➖ Янги “дом”ларнинг томига қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади;

➖ Айримларга шифохонада бепул овқат берилади (http://old.lex.uz/docs/6391378);

➖ Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинлари ижтимоий қўллаб-қувватланади;

➖ Раҳбар кадрлар учун инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади;

➖ Банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.

► 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

МАВЗУГА ОИД

«ОЛМАЛИҚ ИССИҚЛИК МАНБАИ» КОРХОНАСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БОШЛАШГА ШАЙМИ?

admin

ТДТУ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ — УРФУ: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ

admin

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ – МЕНИНГ ТАКЛИФИМ

admin

1 АВГУСТДАН ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИДА НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

admin