Image default
Адлия саҳифаси

ID КАРТАНИ ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРДАН ОЛИШ МУМКИН?

Президентнинг 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ID-карталар 2021 йилдан бошлаб 2011 йилги намунадаги биометрик паспортлар ўрнига жорий этилади. Бунда биометрик паспорт тизимининг амалдаги инфратузилмасидан фойдаланилади.
ID-картани олиш ва алмаштириш юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилиш мумкин:
Ўзбекистон фуқаролари — ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ИИОнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (олиш ва алмаштириш учун) ёки давлат хизматлари марказларига (алмаштириш учун);

  • мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилдаги МваФР бўлинмасига –олиш учун, ва ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган бундай бўлинмаларга — алмаштириш учун.
  • 2020 йил якунига қадар ЯИДХПда ID-картасини олиш учун мурожаат қилиш, электрон навбатга туриш ва онлайн тўловни амалга ошириш имкониятини жорий этишлари керак.
    Карта ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади, ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга — 15 кун муддатда уларнинг яшаш манзилига борган ҳолда карта расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди. Ҳукумат илгари ID-карталарни расмийлаштириш ва бериш учун давлат божини белгилаган эди – БҲМнинг 89%и миқдорида. Фармон эса ушбу масалада “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ҳавола беради (у ерда ҳозирча бундай ставка мавжуд эмас, таҳр.).
    Шунингдек, таъкидлаб ўтамизки:
    ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади;
    ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, жаримага тортилмайди.
    Бундан ташқари, ID-карталари боланинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши мумкин. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома эса ID-картасини олиш учун мурожаат этилганда ФҲДЁнинг ягона электрон архиви орқали олиниши мумкин.
    Такрорлаймиз, биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини ID-карталарига алмаштириш икки босқичда амалга оширилади:
    2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабрга қадар — ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
    2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабрга қадар — мажбурий тартибда.
    Яъни амалдаги биометрик паспорт ва Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом 2030 йил 31 декабргача ҳақиқийдир. 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Қаҳрамон Халқузиев,
шаҳар Адлия бўлими
ДХМ директори.

МАВЗУГА ОИД

ҚАЙСИ ТАШКИЛОТЛАР БИРГАЛИКДА ЯГОНА АДЛИЯ БЎЛИМИГА АЙЛАНТИРИЛАДИ?

admin

УЙ-ЖОЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ БИР ТОМОНЛАМА ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИНМИ?

admin

ТАДБИРКОР БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

admin

Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

admin