Image default
Жиноят ва жазо

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ҚОЧДИ-Ю, ҚОНУНДАН ҚОЧОЛМАДИ

Ноқонуний йўллар орқали қўлга киритилган мулк инсонга вафо қилмайди. Буни давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилган турли товарлар, дори ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланамасига қарши рейд тадбирлари мунтазам ўтказилишидан билиш қийин эмас.

2022 йилнинг ноябрь ойида ДХХ ЧҚ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Оҳангарон тумани “Чинор” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказаётган вақтда том қисмига юк ортган ҳолда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Г.Р бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганида «тўхта» ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган Ангрен шаҳри ҳудудидаги тош майдалаш мажмуаси олдига автомашинани қолдириб, эшикларини қулфлаб, ўзи номаълум томонга яширинган. Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида автоулов том қисмида алоҳида юкхона ўрнатилган бўлиб, унда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 55 дона хорижда ишлаб чиқарилган телевизорлар борлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан вазият ўрганилди. Г.Р. бугун суднинг қора курсисида ўз айбига иқрор бўлиб, пушаймонлик аламини тотмоқда.
Ўйламай қилинган иш келтирар ташвиш, дея шуни айтсалар керак.

Дилфуза Рўзиева.

              

МАВЗУГА ОИД

НАФСГА ҚУЛЛИК ҲАЛОЛЛИКДАН ЧЕКИНТИРАР

admin

ГИЁҲФУРУШФОШ ЭТИЛДИ

admin

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

“ҲИМОЯЧИ” УЧУН 3 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

admin