Image default
Жамият

“МЕНИНГ ЙЎЛИМ” ЛОЙИҲАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йил 7 май куни соат 18:00 да “Очиқ бюджет” ахборот порталида эълон қилинган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига овоз бериш жараёни якунланди.
Олмалиқ шаҳар маҳаллий бюджетида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган лойиҳанинг ушбу мавсуми учун шаҳар бўйича 33 та ташаббусли таклиф келиб тушган.
27 апрелдан 7 май кунига қадар давом этган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, «Бўстон», «Эвалак», «Кўрпасой» ҳудуди аҳолисининг таклифлари ғолиб деб топилди. Овоз бериш жараёнида шаҳар бўйича 14 минг 489 нафар фуқаро фаол иштирок этди. Лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетдан 1,5 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

МАВЗУГА ОИД

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

admin

МУКОФОТЛАР КЎПАЙТИРИЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН

admin

ШОНЛИ ТАРИХДАН ИСТИҚБОЛЛИ МАРРАЛАРГА

admin

ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ВА РИВОЖЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИЛДИ?

admin