Image default
Жамият

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР:ДАСТУР ИЖРОСИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-39-сон қарорига асосан «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига шаҳар учун 27,3 млрд. сўм (шу жумладан, сўндириш ҳисобидан 8,9 млрд. сўм, тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 11,5 млрд. сўм, банкларнинг ресурслари ҳисобидан 6,8 млрд. сўм) миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Ушбу маблағлар ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда 52 та маҳалла кесимида тақсимланди. Мазкур қарор билан белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатида ва сифатли таъминлаш мақсадида тизимли ишлар ташкил қилинмоқда.
Хусусан, жорий йил бошидан «Онлайн маҳалла» платформаси орқали жами қиймати 3,3 млрд. сўм бўлган 97 та лойиҳалар учун аризалар келиб тушган бўлиб, шундан ҳоким ёрдамчилари томонидан 2,5 млрд.сўм бўлган 81 та лойиҳага ижобий тавсияномалар берилган ҳамда 73 та лойиҳага 2,1 млрд. сўм кредит ажратилган.

ПҚ-39-сон қарорига асосан, Олмалиқ шаҳри аҳолиси учун 2-чоракда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 13 трлн сўм, шундан 2,8 трлн сўм «Микрокредитбанк» АТБ, Ат Халқ банки ва «Агробанк» АТБ ресурслари ҳисобидан йўналтирилиши белгиланди. Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.


Шундан, 36 нафар хотин-қизларга 941 млн. сўм, 36 нафар ёшга 974 млн. сўм имтиёзли кредитлар берилган.
Бундан ташқари йўналишлар кесимида, қўйчиликни ташкил қилиш учун 4 та (132 млн. сўм), ишлаб чиқаришга 1 та (105 млн. сўм), тикувчиликка 10 та(175 млн. сўм), хизмат кўрсатишга 53 та (1533 млн. сўм), қорамолга 1 та (33 млн. сўм), паррандачиликка 3 та (99 млн. сўм), асаларичиликка 1 та (33 млн. сўм) кредитлар ажратилди.
Шунингдек, жорий йил якунига қадар ажратилиши белгиланган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш бўйича назорат ўрнатилган бўлиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чоракда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ахборот киритиб борилмоқда.
Бу кредитлар кимларга берилади?
Мазкур кредитлар устувор равишда кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади. Дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини янада кенгайтириш учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.
Ажратилган кредитлар ҳоким ёрдамчилари ва банк филиаллари ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниб борилади.
Кредит олиш учун тавсиялар устувор равишда узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликларига берилади.

Ш.Бегиев,
шаҳар ҳокимининг
биринчи ўринбосари.

МАВЗУГА ОИД

БОЗОРЛАРИМИЗДАГИ “ПАТТА ПУЛИ” МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА БЎЛДИ?

admin

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТ ТИЗИМИ ИСЛОҲ ЭТИЛАДИ

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 33ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ШАҲАР ҲОКИМИ ХАМДАМОВ ҚОБИЛ МУРАТҚУЛОВИЧНИНГ ТАБРИГИ

admin

ҲАР СОҲАНИНГ ЎЗ УСТОЗИ, ЎЗ УСТАСИ БОР

admin