Image default
101 хабари

ПАЙВАНДЛАШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА НИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Газпайвандлаш ишларини олиб бориш учун кўчма ацетилен генераторларини очиқ майдонларда ўрнатиш лозим. Уларни фақат ҳаво алмашиш имконига эга жойларда вақтинчалик ишлатиш мумкин. Ацетилен генераторларини пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойдан, очиқ аланга ва қизиб кетган нарсалардан, компрессор вентиляторлар ҳаво тортадиган жойлардан камида 10 м бўлган масофада тўсиб қўйилган ҳолда жойлаштириш лозим. Ишлар тугагандан сўнг кўчма генератордаги кальций карбиди охиригача ишлатилиши керак. Генераторлардан чиқариб ташланадиган оҳакли лой бунинг учун мослаштирилган идишга тўкилиши ва махсус бункерга ёки лойли чуқурга ташланиши талаб этилади. Очиқ лойли чуқурлар панжаралар билан тўсиб қўйилиши, ёпиқлари эса – ёнмайдиган том бостирмасига эга бўлиши ҳамда оқимли шамоллатиш ва лойни чиқариб ташлаш учун тегишли туйнуклар билан жиҳозланиши зарур. Оҳакли лой сақланадиган жойлардан камида 10 м радиусдаги масофада очиқ аланга манбаларидан фойдаланиш тақиқланади ва бу ҳақда тегишли огоҳлантирувчи белгилар илиб қўйилиши лозим.
Газ ўтказувчи шланглар аппаратура, горелкалар, резаклар, редукторларнинг уланиш ниппелларига ишончли маҳкамланган бўлиши лозим. Бунинг учун хомутлар қўлланиши лозим. Хомутлар ўрнига шлангларни маҳкамлаш учун ниппель узунлиги бўйича икки жойда юмшоқ қиздирилган (тўқиш учун қўлланиладиган) симдан фойдаланиш мумкин. Сув затворларининг ниппелларига шланглар зич кийдирилиши лозим. Газ солинган баллонлар фақат сақловчи калпоклар бураб қўйилган ҳолатдагина сақланади ва ташилади. Газбаллонларни елкада ёки қўлда ташиш тақиқланади. Газ солинган баллонларни сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишда улар қуёш нурлари ва бошқа иссиқлик манбалари таъсиридан ҳимояланган бўлиши лозим.

Дилноза Ҳошимова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ОБЪЕКТЛАРДА ТАРҒИБОТ

admin

КОРХОНАДА СИГАРЕТ ЧЕКИШ МУМКИН ЭМАС, ЧУНКИ…

admin

Тарғибот таъсирсиз бўлмас

admin

“ДОЛЗАРБ 30 КУН” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin