Image default
Жамият

«СУВ ТАЪМИНОТИ» ШАҲАР БЎЛИМИ:14 394 МЕТР ИЧИМЛИК СУВ ҚУВУРИ ЯНГИЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Дания Республикасидан 1 878,7 млн. еврога 5 йил муддатга техник кредит асосида Олмалиқ шаҳар «Сув таъминоти» корхонасига қарашли сув иншоотлари ва насос станцияларининг электр энергия сарфини тежайдиган замонавий 70 дона «Грундфосс» насослари харид қилиниб, ўрнатиш белгиланган.

Мазкур ишлар босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу вазифаларнинг 1-босқичи бўйича шаҳар «Сув таъминоти» корхонаси «Сартамғали», «30-КУСТ» сув иншоотлари ва «Узел Б» насос станцияларига ўрнатилиши лозим бўлган жами 48 дона «Грундфосс» насос- лари келтирилди.
Шулардан 36 дона қудуқ (скважина) ва 12 дона горизонтал насослар ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. «Грундфосс» насос ускуналари ўрнатилгандан сўнг, энергия таъминоти йилига 39 811 281 кВт.дан 19 433 768 кВт.га қисқаришига эришилди. Бу эса ўз навбатида корхонанинг молиявий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилади.
Бугунги кунда корхонага 7 та насос ускунаси олиб келинди. Президентнинг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 408-сон қарорига асосан «Бўстон» ва «Ҳилол» маҳаллаларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 4244 метр ичимлик сув қувури тортиш ишлари режалаштирилган. Ушбу маҳаллаларга сув қувури тортилиши натижасида 242 та хонадон, яъни, 920 нафардан ортиқ аҳолининг ичимлик сув қувурлари реконструкция қилиниб, натижада аҳолининг сувга бўлган талаби яхшиланади.
Бундан ташқари шаҳар аҳолисининг ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида Президентнинг 408-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2022 йил 3 ноябрда тегишли қарори тасдиқланди.
Унга кўра, шаҳримизнинг «Мус- тақиллик», «Намуна», Т.Малик, «Тошкент», Чўлпон, «Шошилоқ», «Юлдуз», А.Авлоний, А.Қаҳҳор, И.Сино, «Қалмоққир», «Кимёгар», «Коинот», М.Жалил, М.Улуғбек ва «Металлург» маҳаллалари аҳолисининг ичимлик сув тизимини яхшилаш учун 14 394 метр ичимлик сув қувурларини реконструкция килиш кўзда тутилган. Режа доирасида бугунги кунда 8074 метр ичимлик сув қувури ётқизилди.
Шаҳарда ичимлик сув қувурлари тармоғида реконструкция ишлари қуйидаги пудратчи корхоналар томонидан амалга оширилмоқда:
1.»Юлдуз» МФЙ — «Келажак бизнес строй» МЧЖ

  1. «Коинот» МФЙ — «Голд гроап миллер» МЧЖ.
  2. «Кимёгар» МФЙ — «Умид Бетон» МЧЖ.
  3. А.Авлоний МФЙ — «БАКEН ҚУРИЛИШ МОНТАЖ» МЧЖ.
  4. «Қалмоққир» МФЙ — «Меъмор комплекс» МЧЖ.
  5. Чўлпон МФЙ — «Меъмор комплекс» МЧЖ.
  6. «Намуна» МФЙ — «Самандар строй» МЧЖ.
  7. Т.Малик МФЙ — «Кўк тош қурилиш» МЧЖ.
  8. «Шошилоқ» МФЙ — «Технологик парвоз» МЧЖ.
  9. М.Жалил МФЙ — «Рам Булдинг» МЧЖ.
    Дастур доирасида шаҳарнинг «Металлург», «Наврўз», «Юлдуз», А.Яссавий МФЙларининг 4241 метр оқова сув қувурларини янгидан тортиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда 2100 метр оқова сув қувури тортилди.

Сайфиддин Сирожиддинов,
шаҳар «Сув таъминоти»
бўлими раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

“ОКМК” АЖДА БЕШ ОЙЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

admin

“МЕН ЧИН ДУНЁДА ИККИ ОЁКДА ЮРАМАН, ОНАЖОН, СИЗНИ ЖАННАТЛАРГА ОЛИБ КИРАМАН”

admin

ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ТАШАББУСЛАР

admin

ҲАЁТИЙ РЕПОРТАЖ: БАХТНИНГ РАНГЛАРИ

admin