Image default
Жамият

УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪТИРОФДА

Шаҳримизда бугунги кунда 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси давлатимиз ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда. Президентимизнинг 2 май куни қабул қилинган фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари 18 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларга ушбу пул мукофоти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаларини тантанали равишда топширди.
Жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ашир ота Ўсаров ва Анна Сидорюк хонадонига борган раҳбарлар уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, совғаларни тақдим этди.
Юксак эътибор ва ҳурматдан кўнгли тоғдек кўтарилган фахрийлар тинч ва осуда ҳаётимизга кўз тегмаслигини тилаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Фахрийлар хонадонида шаҳар маданият бўлими, ҳарбий оркестр жамоаси ва ҳаваскор ёшлардан иборат бадиий жамоаларнинг концерт дастурлари намойиш этилди.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

МАВЗУГА ОИД

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ АКОБИР ТУРСУНОВНИНГ КИМЁГАРЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ
БИЛАН СОҲА ИШЧИ-ХОДИМЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН
БАЙРАМ ТАБРИГИ

admin

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН?

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИНИ ЎТКАЗУВЧИ КОМИССИЯНИНГ РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОРИ

admin

ФАРОВОН ОИЛА САРИ

admin