Image default
101 хабари

БИНО ҚУРИЛИШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

Шаҳримиз кўчалари, қурилаётган ва таъмирланаётган биноларнинг замонавий кўринишини кўриб хурсанд бўласан киши. Шу ўринда айтиш жоизки, уйимиз, ҳовлимиз чиройли бўлишига ҳаракат қилиб, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги талаб ва қоидаларини четга суриб қўяпмиз. Бино олдига қурилаётган турли хил кўринишдаги «тўсиқлар» биз соҳа ходимлари ҳамда ФВБ раҳбариятини хавотирга солаётир.

Ёнғин содир бўлган жойга ёнғин ўчириш машинаси ёки қўшимча чақириққа биноан автонарвон етиб келди, лекин уни қаерга ўрнатиш керак, юқори қаватда «қутқаринглар!» деб ёрдамга чақираётган инсонни қандай олиб тушиш керак? Кўп қаватли уйларнинг олдидаги бундай сунъий қурилиш ёки йўлак олдидаги машина ўтмаслиги учун ўрнатилган тўсиқлар соҳа ходимларини ёнғинни ўчириш ёки инсонларни қутқариш учун қийинчилик туғдиради. Йўриқнома бўйича ёнғин тўғрисида хабар берилган вақтдан бошлаб то воқеа жойига ёнғин ўчириш машинасини етиб келиши 10-15 дақиқадан ошмаслиги керак. Бу вақтда яшаш уйларида бир дақиқа ичида ёнғин майдони 1 м2 га кенгаяди. Ёнғинга етиб келган машина айрим «ноқулайликлар» сабабли, уни қулай жойга жойлаштиришга 6-7 дақиқа вақт кетади. Энди ҳисоблаб кўринг 13 га 19-20 дақиқа, бу дегани ёнғин майдони 20 м2 га етди, яъни ёнғин бир хонадан бошқасига ўтди дегани. Биз шуларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларни ўзи билан, маҳалла Кенгаши аъзолари, борингки, юқори раҳбарларгача чиқамиз, огоҳлантирамиз, лекин ҳар бир фуқаро ўзи ўйлаб кўрса бўлади-ку! Ахир айтишади-ку, ўз уйингни ўзинг асра деб.
Кишилар машаққатли меҳнат эвазига барпо этилган иншоот ва иморатларда ёки муассасаларда рўй бераётган ёнғинлар жамиятга моддий-маънавий зарар келтиришини тушуниб етмоқлари зарур. Юз бераётган ёнғинларнинг аҳоли турар жойларида кўплаб бўлаётганлиги ташвишли ҳолдир. Бунинг учун эса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла амал қилиб, унга сабаб бўлувчи омилларнинг олдини олиш даркор.

Г.Шокирова,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИБ КЕТИШНИНГ ХАВФИВА САБАБИ НИМАДА?

admin

Доимий назорат бу — ҳаловат дегани

admin

“ДОЛЗАРБ 30 КУН” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin