Image default
101 хабари

ЁНҒИН ВАҚТИДАГИ ҲАРАКАТЛАР

Объект, цех ёки ҳудудда тутун, ёниш ёки ёнғин сезилганда ишчи хизматчилар қандай ҳаракат қилиши лозим?
Биринчи навбатда, ёнғин ҳақида ёнғин хавфсизлик хизматига, газдан ҳимоялаш ва бошқа қутқарув хизматларига хабар бериш ҳамда ёнғин қисмлари жамоалари ва кўнгилли ўт ўчирувчиларни кутиб олишни ташкил этиш лозим. Заруратга қараб технологик жиҳозлар, коммуникациялар, электр жиҳозлар ва вентиляцияни ўчириб қўйиш керак. Ёнғинни объектда мавжуд бўлган ўт ўчириш воситалари билан ўчириш, одамлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш (хавфсиз жойга кўчириш) даркор. Ўт ўчириш бўлимлари етиб келгандан сўнг ишчи ва хизматчилар сув пуркаш енгларини ёйишга кўмаклашиш, моддий бойликларни эвакуация қилишда иштирок этиш ва ўт ўчириш раҳбарининг кўрсатмаларига кўра зарурий чораларни кўрсатмоғи шарт.
Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналаридаги цех бўлимлари аъзоларининг ҳарбий ҳисоб табели бўйича вазифалари ёнғин техник асосларига оид мавзуларни ўрганишда объектдаги энг кўп учрайдиган ёнғин ҳолатлари ҳақида сўз юритиш мақсадга мувофиқ. Ўргатилаётган билим ва маълумотлар яхшироқ ўзлаштирилиши учун ўқитиш мақсадида турли ўқув экспонатлари, фотосуратлар ва плакатлар ишлаб чиқаришдаги алоҳида ёнғиндан хавфли мосламаларнинг макет ва қисмларидан кенгроқ фойдаланиш мумкин. Кўнгилли ўт ўчирувчи дружиналари аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини батафсил тушунтириш шунингдек, ишчи-хизматчилар билан биргаликда ҳисоб табелини ўрганиб чиқиш лозим.

Нигора Маматқулова,
ОЁХТТБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

БИНО ҚУРИЛИШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

admin

Огоҳлик оташдан йироқ этар

admin

АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

admin

АГРЕГАТ ВА ДЕТАЛЛАРНИ ЮВИШДАЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

admin