Image default
Адлия саҳифаси

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДАРАД ЭТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Ташкилот раҳбарлари томонидан кўп ҳолатларда бўш иш ўринлари бўлгани ҳолда иш сўраб мурожаат қилган фуқароларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этиб келинган. Жорий йилнинг 30 апрел кунидан амалга киритилган Меҳнат кодексида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш деб ҳисобланадиган ҳолатлар белгилаб қўйилди.

Булар:

  • ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;
  • судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан, тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;
  • иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;
  • иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
  • меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;
  • ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда ёзма равишда тақдим этиши шарт.
    Бундан ташқари асоссиз равишда ишга қабул қилишни рад этган мансабдор шахс Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.

Рустам Хамраев,
шаҳар Адлия бўлими ЮХКМ бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚ УНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТНИ БЕКОР ҚИЛИШ БИЛАН ТУГАТИЛМАЙДИ

admin

ID КАРТАНИ ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРДАН ОЛИШ МУМКИН?

admin

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ 208 ТА ТУМАН ВА ШАҲАР БЕШТА ТОИФАГА АЖРАТИЛДИ

admin

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА, ИШ ҲАҚИ ТИЗИМИ

admin