Олмалиқ шаҳар Амир Темур кўчаси кўп қаватли 26-уйнинг юқори қаватида яшовчи аҳоли биир неча йиллардан буён ичимлик суви босимининг пастлигидан азият чекарди. «Mamlakat ona kelajak» бошқарув сервис компанияси томонидан олиб борилган саъйи-ҳаракатлар натижасида мазкур муаммо баратарф этилишига эришилди.
Биз — 26-уй аҳолиси номидан «Mamlakat ona kelajak» бошқарув сервис компанияси раҳбари Севара Усмонова ва унинг жамоасига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Севара Усмонованинг ўз ишига сидқидилдан ёндошиб, муаммоларни ечишда масъулият билан ёндашиши сабабли, чириган ичимлик сув қувурлари ҳамда вентил алмаштирилиб, муаммо ижобий ҳал этилди. Ҳозирда 3-4-қаватларга чиқаётган ичимлик суви босими меъёрий ҳолатга келтирилди.
Амир Темур кўчаси, 26-уй аҳолиси номидан
Людмила Ларинова.