Статистик маълумотларга кура, дунё аҳолисининг чорак қисми анемиядан азият чекмоқда. Ҳар бир катта ёшли одамнинг танасида тахминан 5 литр қон мавжуд. Агар сиз ўз танангизда қанча қон борлигини билмоқчи бўлсангиз, унда эслаб қолинг, бу — тана вазнинг 7% ини ташкил этади. Қонни асоси тузлар бўлган сувдир, аммо унинг энг мухим қисмиқон ичидаги ҳужайралардир. Ушбу ҳужайралар суяк илигида ҳосил бўлади.
Эритроцитлар- қизил қон таначаларининг ўзигина ўпкадан чиқадиган кислородни танамизнинг барча тўқималарига етказади ва шу билан нафас олишда қатнашади. Айнан улар қонни қизил рангга киритади
Лейкоцитлар(оқ қон ҳужайралари)- бизни микроб ва вируслардан ҳимоя қилади.
Тромбоцитлар-шикастланганимизда қон кетишини тўхтади.
Анемиянинг ривожланиши қизил қон таначалари етишмаслиги билан боғлиқ. Аммо, баъзида қизил қон таначалари сони сақланиб, асосий таркиб қисми, кислородни олиб борадиган гемоглабин оқсилини сони камаяди.
Камқонликни асосий белгиси – доимий чарчоқ ҳисси.
Анемиянинг бошқа белгилари орасида нафас қисиши, диққатнинг пасайиши, сержаҳллик мавжуд. Касаллик кучайган сари терининг ранги оқариб, қўл ва оёқлар совуқ бўлиб, доимий музлайди, юрак уруши тезлашади. Унинг фонида бош айланиши ва оғриғи пайдо бўлади.
Анемия одатда қон текшируви асосида ташхис қўйилади.
Анемиянинг энг кенг тарқалган тури бу темир танқислигидир, организмда гемоглобиннинг асосий таркибий қисми бўлган темир етишмаслигидир. Темир гўштда, жигарда, кам миқдорда барра сабзавотларда, дукакли экинларда, қуритилган меваларда, донли нонда учрайди. Аммо инсон йўқотилган темирни ўрнини дори воситалари ёки озиқ-овқат билан тўлдириш тез бажарадиган иш эмас Таъсири сезилиши учун ҳафталар ва ойлар кутиш керак.
Темир моддасига эҳтиёж кўпроқ болаларда, ўсмирларда (ўсиш даврида), ҳомиладор аёлларда ортади.
Анемияни даволашнинг тўлиқ жараёни шифокор назорати остида ўтиш керак.
Биринчидан, қизил қон таначалари ва гемоглобин миқдори ҳавфли паст кўрсаткичлари тушиб қолмаслиги учун эҳтиёт бўлиш керак.
Иккинчидан, ички қон кетиш каби ўта таҳликали анемия сабабини ўтказиб юбормаслик керак.
Профилактикаси: Бошқа кўплаб касалликлар сингари анемиянинг ҳам даволашдан кўра олдини олиш осонроқ. Темир танқислиги камқонликни асосий сабаби эканлигини ҳисобга олсак, соғлом турмуш тарзининг асосий негизи тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга.Агар бу етарли даражада бўлмаса, витамин-минерал комплекслари ва таркибида темир моддаси сақловчи препаратлардан фойдаланилади.
Бахтинисо Мадаминова,
шаҳар 2 — Оилавий поликлиникаси
Умумий амалиёт шифокори.