Image default
Жиноят ва жазо

ТОШЛАРНИ ЎҒИРЛАШ ҚИММАТГА ТУШДИ

Сарвар Эргашев вақтинча ишсиз, илгари ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган, Оҳангарон туманида яшайди.

Жорий йил 6 апрель куни соат 13:30 да Оҳангарон тумани Сусам қишлоғида Сарвар Эргашевнинг хонадони ИИББ ОКМКдаги ИИБ ТҚХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилганда, оғирлиги 4 кг бўлган руда тошлари ва 1 дона майдаловчи келе ва 2 дона елим тоғорада оқ рангли қотишма борлиги аниқланган. Мазкур қотишма холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиниб, ҳуқуқбузар С.Эргашевнинг ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61- моддасининг 1-қисми билан малакаланди.
Суд, ҳуқуқбузар С.Эргашевга маъмурий жазо чораларини қўллашда, зарар тўлиқ бартараф этилганлигини, унинг шахсини, оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисми санкцияси доирасида жарима жазоси тайинлади. Сарвар Эргашев Ўбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида, яъни 900.000 сўм жаримага тортилди.

Зафар Мусаев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими сафдор ходими.

МАВЗУГА ОИД

БИР ПУЛГА ҚИММАТ ВАЖЛАР ЁХУД ДАРЗ КЕТАЁТГАН ҚЎРҒОН

admin

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

admin

ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТ – ХОДИМ УЧУН ИНТИЗОМ ДЕМАК 

admin