Image default
Ҳикоя

2 ДОЛЛАР ЭВАЗИГА КЕЛГАН МИЛЛИОНЛАР

Эҳсон холис қилинса, мукофотини Аллоҳ беради. Миср телевиденияларининг бирида бир воқеа бўлган. Бир инсоннинг ички аъзосини кўчириши учун 150 минг доллар хайрия акцияси уюштирилади. Қисқа муддатда жуда катта миқдорда пул йиғилади. Шунда бир йигит 2 доллар жўнатган экан. Бошловчи шу йигитга қўнғироқ қилади (шунча «катта» сумма ҳам жўнатадими деган маънода)
Шунда йигитча айтадики биламан бу оз пул, лекин бу менинг бир ойлигимнинг ярми эди. Розияоллоҳу анҳу айтганлар берганнинг озидан уялмагин, бермаслигинг ундан ҳам ёмон. Шу гапи жудаям қаттиқ таъсир қилади.
Бундан кейинги кўрсатувларда одамлар қўнғироқ қилиб 8 минг доллар ўтказади, ярмини беморга, қолган 4 мингини ҳалиги йигитчага беринглар деб. Йигитчага жудаям кўп пул йиғилади, кейин уни кўрсатувга чақиришади. Йигитчага яхши жойлардан ишга таклифлар тушади.
Хулоса шундайки, холис эҳсон қилайлик оз бўлса ҳам. Мукофотини Аллоҳ берсин.

МАВЗУГА ОИД

АЙБ КИМДА?

admin

Cавобга ундаган воқеа

admin

У ЕТМИШ ЙИЛ ОНАСИНИ КУТДИ…

admin

НОДОНЛИК

admin